Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » “Соттиев Сардор” фермер хўжалиги шартномавий режасини бажарди

“Соттиев Сардор” фермер хўжалиги шартномавий режасини бажарди

19 сентябрь 2021 йил
90
0

Айни кунларда Арнасой туманида пахта далаларида йил – ўн икки ойлик фидойи меҳнатлар эвазига бунёдга келган ҳосилни йиғиб-териб олиб, давлат хирмонига топшириш учун ҳаракат қилган фермер хўжаликлари хирмони кун сайин юксалмоқда.

     Арнасой тумани "Фарғона" СИУда фаолият юритаётган “Соттиев Сардор” фермер хўжалиги аъзолари йиллик давлатга пахта топшириш режасини ёруғ юз билан адо этдилар.

     Мазкур хўжаликда кўкламда 7,5 гектар ерга пахта экилган эди. Бир текис униб чиққан ниҳоллар сифатли парвариш қилиниб, мўл ҳосил бунёдга келишига эришилди.

    Пахта даласининг ҳар бир гектаридан 26,0 центнердан ҳосил олиниб шартномадаги 19,5 тонна ўрига 20,3 тоннадан зиёд ҳосилни йиғиб-териб олишга муваффақ бўлдилар.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар