Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда иккита фермер хўжалиги шартномавий режасини бажарди

Арнасойда иккита фермер хўжалиги шартномавий режасини бажарди

18 сентябрь 2021 йил
142
0

Айни кунларда вилоятимизда пахта далаларида йил – ўн икки ойлик фидойи меҳнатлар эвазига бунёдга келган ҳосилни йиғиб-териб олиб, давлат хирмонига топшириш учун ҳаракат қилган фермер хўжаликлари хирмони кун сайин юксалмоқда.

Арнасой тумани “Оқбулоқ” СИУда фаолият юритаётган “Хўжаназар-2020” ва “Фарғона” СИУдаги “Оқбулут Ёғдуси” фермер хўжалиги аъзолари йиллик давлатга пахта топшириш режасини ёруғ юз билан адо этдилар.

Мазкур “Хўжаназар-2020” фермер хўжаликда кўкламда  гектар ерга пахта экилган эди. Бир текис униб чиққан ниҳоллар сифатли парвариш қилиниб, мўл ҳосил бунёдга келишига эришилди.

Пахта даласининг ҳар бир гектаридан 26 центнердан ҳосил олиниб шартномадаги 30,8 тонна ўрига 31,7  тоннадан зиёд ҳосилни йиғиб-териб олишга муваффақ бўлдилар.

Шунингдек “Фарғона” СИУдаги “Оқбулут Ёғдуси”  фермер хўжалиги 10,3 тоннадан зиёд ҳосилни йиғиб-териб шартномавий режасини бажарди.

Туманда бу каби фермер хўжаликлар ҳосилини йиғиб-териш ишларини жадаллик билан олиб боришмоқда. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар