Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Чинобод МФЙда илғор теримчилар рағбатлантирилди

Чинобод МФЙда илғор теримчилар рағбатлантирилди

16 сентябрь 2021 йил
142
0

Арнасой тумани “Чинобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига эрта тонгда етиб борган ҳашарчилар далаларда қийғос очилган пахтани теришга тушиб кетишган.

Арнасой туман пахта ғалла клестери томонидан бу йилги пахта теримида 1 кг пахта нархи биринчи терим 1630 сўм иккинчи теримда 1730 этиб белгиланганлиги ҳамда 100 кгдан оширган теримчиларни рағбатлантириш мақсадида ёғ ва совғалар берилиши теримчиларни янада шижоатини ошириб, мавсумни ёғингарчиликка қолдирмасдан ҳосилни йиғиб олишга қаратилганлигининг гувоҳи бўласиз.

Бугунги сафаримиз “М.Улуғбек” СИУдаги “Бекободлик Достон” фермер хўжалиги даласида бўлди. У ерда Чинобод маҳалла аҳолиси уюшқоқлик билан теримга киришиб кетган. Боси пахта терим мавсумида ҳар бир оила борки далаларда қийғос очилган пахталарни териб оилавий даромадига ўз ҳиссасини қўшибгина қолмай балки юртимиз хирмонига улкан ҳисса қўшаётир. Ҳар доимгидек уларни рағбатлантириш мақсадида теримчилар орасида илғор теримчилар Арнасой туман пахта ғалла клестери томонидан совғалар билан тақдирланди.

Бу каби теримчилар сафи кенгайиб, ҳомийлар томонидан рағбатлантиришлар давом этмоқда.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар