Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳалари қабул қилинади

“Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳалари қабул қилинади

16 сентябрь 2021 йил
69
0

Ўзбекистан Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг 2021 йил 21 июндаги 02-РА1-10317-сонли топшириғи ижроси юзасидан “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳаларини молиялаштириш учун иккинчи босқичи доирасида давлат кафолати остида республиканинг 5 та худудида (ҳар бир ҳудудга 40млн. АҚШ доллары) қарз маблағларини жалб қилиш режалаштирилди.

Шу муносабат билан, қишлоқ хўжалиги соҳасини ислох қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш тизимини кенгайтириш мақсадида вилоят кесимида амалга оширилиши мумкин бўлган кишлоқ тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган илғор бизнес лойиҳаларини тадбиркорлик субъектлари кесимида қўйидаги белгиланган йўналишларда қабул қилинади.

“Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида молиялаштириш режалаштирилган

ЙЎНАЛИШЛАРИ ва ШАРТЛАРИ

 

-Интенсив боғдорчилик ва суғориш тизимлари;

-Замонавий иссиқхоналар;

-Мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, калибровка, саралаш ва қадоқлаш;

-Йирик ва майда шохли қорамоллар;

-Паррандачилик, балиқчилик, туячилик, отчилик, асаларичилик ва бошқалар;

-Қишлоқ хўжалиги техника ва технологиялари;

-Хизмат кўрсатиш(савдодан ташқари), туризм, текстил;

-Озиқ-овқат махсулотлари ишлаб чиқариш;

-Молиялаштириш шартлари:

  • 5 йилгача берилади (шундан, 3 йилгача имтиёзли даври).
  • Суб-лойиҳанинг қиймати:
  • битта тадбиркор учун 200,0 минг АҚШ долларигача;
  • кўп тармоқли тадбиркорлик субъектлари учун 2,0 млн. АҚШ долларигача берилади.

Мижознинг лойиҳадаги улуши энг камида 20 фоиз эквивалентида пул, хизмат ёки бажарилган иш яъни, натура кўринишида бўлиши мумкин.

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар