Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда ёшлар ўртасида тиғ ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича профилактик суҳбат ўтказилди

Арнасойда ёшлар ўртасида тиғ ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича профилактик суҳбат ўтказилди

13 сентябрь 2021 йил
58
0

Бугун жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг ёшлар ўртасида кузатилаётгани аччиқ ҳақиқат. Жойларда мутасаддилар “Касални даволагандан кўра, олдини олган маъқул”, деган нақлга амал қилган ҳолда жиноят билан курашишда дастлаб ёшларни жиноят қилишга ундайдиган сабаблар, ҳолатларни аниқлаб, уларни бартараф этиш чораларини кўрмоқда.

      Жумладан, Арнасой туман ИИБ хуқуқбузарликлар профилактикаси  бўлинмаси вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида хуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш гуруҳи катта инспектори катта лейтенант Ўрол Абдуазимов 3-сектор худуди Ғолиблар маҳалла фуқаролари йиғинида жойлашган Арнасой тумани касб-ҳунар мактабининг ўқувчилари ўртасида давомат, тиғ ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича профилактик суҳбат ўтказди.

      Тадбирда қайд этилдики, ёшлар асосан бекорчилиги, эътиборга муҳтожлиги, ҳуқуқий саводхонлигининг пастлиги туфайли жиноят содир этади. Уларнинг муаммоларига ечим топиш мақсадида Ёшлар иттифоқи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда ёшларнинг сиёсий фаоллиги, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни кучайтириш муҳим аҳамият касб этади.

       Келажагимиз ёшларнинг қўлида эканлигини унутмаган ҳолда улар томонидан жиноят ёки ҳуқуқбузарлик эмас, эзгу ва бунёдкорлик ташаббуслари чиқишини, шундай ишлар амалга оширилишини таъминлаш учун барчамиз бирдек ҳаракатда бўлмоғимизни замоннинг ўзи талаб қилмоқда. 

Рустам НУРМАТОВ

Арнасой туман ҳокимининг Матбуот котиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар