Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » ЎЗИНИ АСРАГАННИ ОЛЛОҲ АСРАЙДИ

ЎЗИНИ АСРАГАННИ ОЛЛОҲ АСРАЙДИ

09 сентябрь 2021 йил
25
0

"...Халқ бирлашса қудратли бўлади. Бугунгача қайси миллат бирлашган бўлса, ёвни енгиб, музаффар  бўлган.  Биз  кўзга  кўринмас  ёвга қарши  курашда  бирлашиб,  тезда  коронавирус инфекциясига қарши вакцина олсак, ҳам ўзимизнинг, ҳам атрофимиздагиларнинг, ҳам халқимизнинг  соғлиқ­саломатлигини таъминлашга ҳисса қўшган бўламиз. Зотан, сиҳат­саломатлик мустаҳкам экан, оилалари-мизда, юртимизда тинчлик, хотиржамлик ва фаровонлик барқарордир...

      Аҳолини коронавирус касаллигига чалинмасликлари учун вакцинация жараёнларидаги фаоллигини ошириш ва бу имкониятдан оқилона фойдаланишга қаратилган Президентимизнинг яқинда ўтказган видиоселектор йиғилишларида ҳам айнан шулар ҳақида таъкидланди.

        – Бугунги кунда ушбу нақлнинг аҳамияти қанчалик муҳим эканлигини ўтган 2020 йилда коронавирус балоси халқимиз бошига қанчалик офатлар олиб келганлигидан ҳам билиш мумкин. – дейди Арнасой туман тиббий бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиника катта ҳамшираси Нилуфар Каттабекова. – Ушбу ҳол такрорланмаслик учун ҳар бир киши ўз саломатлиги ҳақида қайғуриши, жорий қилинган карантин қоидаларига қатъий риоя қилиши зарур. Лекин минг афсуски, ҳамма жойда ҳам ушбу тартиб-қоидаларга тўлиқ амал қилинаяпти деб бўлмайди.

      Масалан, одамлар кўп тўпланадиган бозорлар, тўй-маросимларда карантин қоидаларига тўлиқ амал қилинмаяпти. Айниқса ниқобсиз ҳаракат қилиш, антисептик воситалардан фойдаланмаслик, қўл бериб кўришиш касалликнинг кенг тарқалишига сабаб бўлади. Аҳолидан карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини сўраб қоламиз.

      Арнасой туман тиббий бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиника 300 қатновга мўлжалланган бўлиб, малакали шифокорлар билан таъминланган.

Бугунгача 1-турда 17764 нафар, 2-турда 7934 нафар, 3-турда 2897 нафар аҳоли коронавирусга қарши эмланди. Эмланганларнинг 16974 нафарни 18 ёшдан 65 ёшгача бўлган аҳоли ташкил этади.

      Туман бўйича 65 ва ундан юқори ёшдаги эмланганлар 790 нафарни ташкил этди. Касблар бўйича  таҳлил қиладиган бўлсак 470 нафарини тиббиёт ходимлари, 846 нафарини ўқитувчилар, 237 нафарини мактабгача таълим ташкилоти ходимлари, 38 нафарини сув хўжалиги соҳасида ишловчилар, 143 нафар олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабалар ташкил этади. Аҳолини СOVID-19 га қарши эмлаш жараёнлари рақамлардан ҳам кўриниб турибди. Очиғини айтганда аҳоли ўз саломатлиги ҳақида қайғураяпти.

   Аҳолини ижтимоий тармоқларда тарқалаётган айрим нотўғри хабарларга ишонмасликларини сўраб қоламиз. Коронавирусга чалинмасликнинг ягона йўли-бу эмлашни ўз вақтида амалга оширишдан иборат.                                    

Рустам НУРМАТОВ

Арнасой туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати раҳбари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар