Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » АРНАСОЙ: БИЛИМЛАР САРИ ЧОРЛАР БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ

АРНАСОЙ: БИЛИМЛАР САРИ ЧОРЛАР БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ

06 сентябрь 2021 йил
47
0

Атроф тилларанг тусга кириб, табиатнинг яна бир фасли – олтин куз кириб келди. Пандемия шароити бўлишига қарамай ёз бўйи дам олган ўғил-қизлар яна мактаб томон йўл олишди.

Олтинчи сентябрь – Билимлар куни ўқувчиларни ўз бағрига чорлади. Бошланган янги ўқув йилида Арнасой тумани мактабларининг 1-синфларига 740 нафар ўқувчи қабул қилинди. Барча таълим муассасалари сингари 2-сонли умумтаълим мактабида ҳам  янги ўқув йилининг бошланиши – Билимлар куни тадбири бўлиб ўтди.

Унда Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов иштирок этиб, ушбу таълим муассасаси ўқувчи ва ўқитувчиларни янги ўқув йили бошланганлиги билан табриклади.

Шундан сўнг, Арнасой туман Халқ таълими мудири Мирмуҳсин Низомов ҳам барчани мустақиллигимизнинг ўттиз йилиги ҳамда бошланган янги ўқув йили билан табриклади.

Тадбир сўнгида биринчи қўнғироқларнинг жаранги эшитилган, барча синф ўқувчилари дарс хоналарида дарсга тайёр бўлдилар. Туман ҳокими 2-сонли умумтаълим мактабининг дарс жараёнида бўлиб ўқувчи ёшларга Ватанни нега севиш керак? ёки биз Ватанни қандай амалларимиз билан севамиз? талқинидаги саволлар билан бошлади.

Ўқувчилар билан мустақиллик ўзбек халқига беган барча ўзлиги тўғрисида фикр юритдилар. Дарс сўнгида, туман ҳокими ҳар бир ўқувчининг келажакда ким бўлишларини тинглаб, ўзининг ҳаётий йўл-йўриқларини баҳам кўрди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар