Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда жамоатчилик фикри асосида ташаббусли бюджет ғолиблари аниқланди

Арнасойда жамоатчилик фикри асосида ташаббусли бюджет ғолиблари аниқланди

07 сентябрь 2021 йил
153
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917-сонли ҳамда 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарорлари ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 22 апрелдаги “Маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида”ги КҚ-213-IV-сонли қарори билан тасдиқланган намунавий Низомнинг 10-бандида Жамғарма маблағлари фақатгина жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилиши, мазкур маблағларни бошқа мақсадларга  йўналтириш тақиқланганлиги, ушбу қарор ва Низомга мувофиқ Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг 23 апрел 2021 йилдаги 215/25-6-сонли туманда “Жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш, бахолаш, танлаб олиш ҳамда ижросини мониторинг қилиш бўйича ишчи комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси қуйидагича ишлар амалга оширилди:

-ташаббусли бюджет жамғармасига маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 426.0 млн.сўм маблағ ажратилди.

-жорий йилнинг 13 августдан 2 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг openbudget.uz расмий веб сайти орқали мавжуд махаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида туманда истиқомат қилувчилар учун ахамиятга эга бўлган жами 149 та таклифларга овоз берилди.

Овоз бериш якунларига кўра энг кўп овоз тўплаган 2 та таклиф ташаббускорлари ғолиб деб топилди.

Жумладан,

1-ўрин:

- Арнасой туман Бўстон МФЙ кўп қаватли уйларга болалар майдончаси ва тандирхона ҳамда ҳожатхона қуриш бўйича киритилган таклиф (суммаси 376.0 млн.сўм) 1117 та овоз тўплаган;

2-ўрин:

-Арнасой туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли Чўлқувар МФЙ ҳудудида жойлашган 11-сонли мактабгача таълим ташкилотини жиҳоз билан таъминлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 50.0 млн.сўм)
787 та овоз тўплаган;

Низомнинг 26-бандида ишчи комиссия овоз бериш жараёни якунларига кўра, жамғармадаги маблағлар ҳисобига молиялаштириладиган тадбирлар бўйича таклифларни овоз бериш жараёни якунланган санадан эътиборан бир ҳафта муддатда тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига кўриб чиқиш учун киритиши белгиланган бўлиб, ушбу ғолиб деб топилган таклифларга тегишли қарорлар қабул қилиниши мақсадга мувофиқ. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар