Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » ЁШЛАР МАСАЛАЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА

ЁШЛАР МАСАЛАЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА

28 август 2021 йил
86
0

Арнасой туманда ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш мақсадида Жиззах шаҳридаги ҳарбий оромгоҳда касб-ҳунар ва тадбиркорлик йўналишлари бўйича 22 нафар, Савдо саноат палатаси Жиззах вилояти бўлими билан ҳамкорликда 1+1 лойиҳаси асосида агробизнес ва тадбиркорлик йўналиши бўйича 104 нафар ҳамда туман бандликка кўмаклашиш марказида 110 нафар ёшлар касб-ҳунарга ўқитилиб сертификат олишди.

- Арнасой туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган 47 нафар ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

- Арнасой туманда жорий йил бошида 730 нафар ёшларга ер майдонлари ажратилиб 365 гетар ерга турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экилган ва ҳозирда ҳосил йиғиб олинмоқда.

- Арнасой туман Ёшлар жамғармаси ҳамда васийлик кенгаши протоколлари асосида  68 нафарига бир марталик моддий ёрдам, 2 нафарига мотокултиватор, 22 нафарига чилангарлик аппарати, 38 нафарига тикувчилик дастгоҳи, 25 нафар ёшларга ҳайдовчилик гувоҳномаси ва 12 нафарга  контракт тўловлари тўлаб берилган ва 7 нафарига соғлигини тиклаш максадида моддий ёрдам хамда 1 нафар ёшга қандолатчилик дастгоҳлари олиб берилган.

- Арнасой туманида бугунги кунга қадар ёшлар жамғармаси маблағлари ҳисобидан жами 387 миллион 878 минг сўм маблағ ёшларни кўллаб қуватлаш мақсадида сарфланган.

Бундан кўзланган мақсад ҳам ёшлар муаммоларининг ҳал этилишига кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратишдир. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар