Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда спортнинг “Миллий кураш” тури бўйича мусобоқа ўтказилди

Арнасойда спортнинг “Миллий кураш” тури бўйича мусобоқа ўтказилди

28 август 2021 йил
48
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш” тўғрисидаги ПФ-6099 сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармаси Арнасой туман Қўриқлаш бўлими ва Арнасой туман БЎСМ ҳамкорлигида Арнасой тумани Дўстлик МФЙдаги 4-сонли умумий ўрта таълим мактабининг спорт залида спортнинг “Миллий кураш” тури бўйича мусобоқа ўтказилди. 

Ўтказилган мусобоқада тумандаги маҳаллалардан келган 80 нафар спортчи ёшлар спортнинг “Миллий кураш” тури бўйича жамоа бўлиб бахс олиб боришди.

Мусобоқа давомида

1-ўрин Янгибўстон МФЙ (ТУРОН) жамоаси

2-ўрин Дўстлик МФЙ (ДИНАМО) жамоаси

3-ўрин Ғ.Ғулом МФЙ (ТЕМУР) жамоаси 

Мусобоқа якунида ғолиб бўлган иштирокчиларга ҳамкор ташкилотлар томонидан диплом, медал ва эсдалик совғалари берилди.

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар