Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Ҳисоб-китоблар юритилишда аниқлик, шаффофлик керак

Ҳисоб-китоблар юритилишда аниқлик, шаффофлик керак

27 август 2021 йил
59
0

Сўнгги қисқа вақт давомида қишлоқ хўжалиги соҳасига, шу жумладан фермер хўжаликлари фаолиятига бозор муносабатларини жорий қилиш, уларнинг мустақиллиги ва эркинлиги кафолатлари таъминлаш ҳамда мулкдорлар синфини шакллантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқдаки, булар мамлакатимизда фаолият юритиб келаётган фермер хўжаликларининг янада ривожлашига хизмат қилмоқда.

Бугунги кунда фермер ва деҳқон хўжаликларида бухгалтерия ҳисоб-китоб юритилишида маълумотларни умумлаштириш, белгиланган меъёр ва нормалар асосида олиб борилиши, уларнинг шаффофлигини таъминлашда Президентимизнинг 2018 йил 2 июлдаги “Фермер хўжаликларида ҳисоб тизимини тубдан яхшилаш ва уларга банк хизматлари кўрсатишни такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шу боис, Арнасой туман фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳузуридаги бугалтерия ҳисоби ва ҳисобини юритиш Марказида семинар ташкил этилди.

Семинарда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бўлим бошлиғи Г.Сувонов ва бош мутахассиси Ж.Галлаев, Жиззах вилояти бўйича туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузурида Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказ раҳбарлари ва стат маслаҳатчилари, Давлат солиқ инспекцияларининг масъул ходимлари иштирок этишди.

Семинарда соҳа мутахассислари ўзаро тажриба алмашиш билан биргаликда мазкур ҳуқуқий ҳужжат фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритишда аниқ механизимлар асосида ишни самарали ташкил этиш қайт этиб ўтилди.

Шунингдек ушбу марказ орқали фермер хўжаликлари бўйича бухгалтерия ҳисобини юритиш, фермер хўжаликлари ишчиларига иш ҳақи ва ундан мажбурий ажратмалар ҳисоблаш, мавсум якуни бўйича фермер хўжаликларининг асосий воситалари, товар-моддий захиралари, пул маблағлари, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини инвентаризациядан ўтказиш, солиқлар бўйича ҳисоб-китоблар, солиқ органлари билан қарздорлик бўйича солиштирма далолатномаларини тузиш ҳамда солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўз вақтида тўланишини ташкил этиш, молиявий ва статистика ҳисоботларини тузиш ва уларнинг тегишли органларга тақдим этилишини таъминлаш ҳамда фермер хўжалигининг йил якунига кўра, даромадлари ва харажатларини таҳлил қилиш ва кейинги йилга бизнес режа тузишда амалий ёрдам бериш вазифалар юзасидан аниқ чора тадбир белгилаб олинди.

– Илгари фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш маслаларида муаммолар мавжуд бўлиб,  бухгалтерия ҳисоботларини юритишда мутахасис кадрлар масаласи билан боғлиқ ўзига хос қийинчиликларга дуч келарди, – дейди Арнасой туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Мунаввар Собиров. – Фермерларимизнинг бу масаласи ҳам давлатимиз раҳбарининг эътиборидан четда қолган эмас, жумладан 2018 йил 2 июлдаги “Фермер хўжаликларида ҳисоб тизимини тубдан яхшилаш ва уларга банк хизматлари кўрсатишни такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари ташкил этилди ва ҳозирги кунда бу тузилма самарали фаолият юритиб, фермерларимизга хизмат қилиб келмоқда.

Семинар давомида фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобини юритиш Арнасой туман мисоли таҳлилий кўриб чиқилди. Шунингдек, аграр тармоқни янада ривожлантириш борасида ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг соҳага татбиқ этиш борасида олиб борилаётган амалий ишлар тўғрисида ҳам тўхталиб ўтилди. 

Хулоса ўринда айтиш мумкинки, қишлоқ хўжалиги тармоғини ривожлантириш ва шу орқали халқимиз турмиш фаровонлигини ошириш, уларнинг сархил мева-сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, экспорт салоҳиятини яхшилаш борасида олиб борилаётган амалий саъй-ҳаракатлар ҳам албатта, аниқ бухгалтерия ҳисоб-китоблар юритилиши орқали ҳаётга татбиқ этилишида асосий мезонлардан бири ҳисобланади.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар