Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда 500 минг сўмдан бир марталик ёрдам пуллари тарқатилмоқда

Арнасойда 500 минг сўмдан бир марталик ёрдам пуллари тарқатилмоқда

25 август 2021 йил
241
0

Мамлакатимизда янги Ўзбекистонни барпо этишдек улуғ мақсадга эришиш йўлида асосий таянчимиз бўлган азму шижоатли ёшларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларга барча соҳаларда ўз иқтидори ва салоҳиятини тўлиқ намоён этиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратиб бериш давлат сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади.

Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6260-сонли фармонига асосан, Арнасой туманида кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож  «Темир дафтар»га киритилган 87 оилаларнинг 168 нафар 18 ёшгача бўлган фарзандларига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилмоқда.

Туман бўйича эҳтиёжманд оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган фарзандлари учун кийим-бош тўпламлари, мактаб формалари ҳамда ўқув қуроллари билан таъминлаш харажатлари учун шакллантирилган манзилли рўйхатга асосан жами 84 млн. сўм маблағлари етказиб берилмоқда.

Жумладан:

1-сектор ҳудудида 37 нафар;

2-сектор ҳудудида 40 нафар;

3-сектор ҳудудида 87 нафар;

4-сектор ҳудудида 4 нафар;

Бу каби кўрсатилаётган ёрдамлар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар учун қувонч бағишлади. Улар берилган бир марталик моддий ёрдам пулларини фарзандларининг мактаб кийими ва ўқув-қуроллари сотиб олишга катта ёрдам бўлишини таъкидлашди.

Юқорида тақдим этилган суратлардан кўриниб турибдики, фуқароларнинг юзидаги қувончи шукроналигидан даракдир.

Ушбу пулларни ўз эгаларига топшириш давом этмоқда.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар