Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Ўзбекистон Экологик партияси Арнасой туман ташкилотининг ҳамкорлик ишлар сарҳисоби

Ўзбекистон Экологик партияси Арнасой туман ташкилотининг ҳамкорлик ишлар сарҳисоби

25 август 2021 йил
62
0

Ўзбекистон Экологик партияси Арнасой туман ташкилоти туман Ички ишлар бўлими билан хамкорликда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан "Биз келажак учун жавобгармиз!" шиори остида туман ИИБ маънавият ва маърифат залида семинар йиғилиши ўтказди.

Семинарда туман ИИБ ходимлари билан Ўзбекистон Экологик партияси Арнасой туман ташкилоти ўртасида йўлга қўйилган ўзаро хамкорлик ишлари сарҳисоб қилиниб, келгусида амалга ошириладиган ишлар ва тадбирларга алоҳида тўхталиб ўтилди. 

Семинар давомида Ўзбекистон Экологик партияси Арнасой туман ташкилоти раҳбари Улуғбек Қўчқоров "Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига тайёргарлик кўриш жараёнида хуқуқни мухофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда амалга ошириладиган  ишлар, экология ва атроф муҳитни сақлаш ва ҳимоя қилишда ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари ходимларининг ўрни ва роли" мавзусида маъруза қилди.

Шунингдек тадбир давомида жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловларда Ўзбекистон Экологик партиясининг иштироки юзасидан ахборот бериб ўтилди. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар