Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Тазйиқ ва зўравонлик қарши ҳамкорлик

Тазйиқ ва зўравонлик қарши ҳамкорлик

25 август 2021 йил
52
0

Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш, уларни аниқлаш ҳамда уларга чек қўйишнинг умумий чора-тадбирларига хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, тазйиқ ва зўравонликнинг сабаблари ҳамда шарт-шароитлари бўлган омилларни таҳлил қилиш, ўрганиш ва баҳолаш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот олиб бориш, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолларининг статистик ҳисоби ва ҳисоботини юритиш ҳамда уларни давлат статистика органларига тақдим этиш, фуқароларни, айниқса хотин-қизларни ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятлари тўғрисидаги, шунингдек ҳимоя қилиш кафолатлари ҳақидаги ахборот билан таъминлаш мақсадида ахборот-маърифий фаолиятни амалга ошириш, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини аниқлашнинг самарали ҳуқуқий механизмларини жорий этиш, тазйиқ ва зўравонлик содир этиш хавфи бўлган гуруҳларга мансуб шахсларга ёки уларни содир этган шахсларга нисбатан олдини олиш чораларини амалга ошириш, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга ёрдам кўрсатишга ва уларни ҳимоя қилишга доир тадбирларни амалга ошириш, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларга нисбатан таъсир кўрсатиш чораларини қўллаш, айбдорларни қонунда белгиланган жавобгарликка тортиш кабилар киради.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ички ишлар органлари, Меҳнат органлари, Таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ҳамда таълим муассасалари, Давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари, Ўзбекистон Хотин-қизлар   қўмитаси хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасида кўплаб ваколатларга эга.

 Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишда иштирок этади. Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга доир тадбирларни амалга оширишда давлат органларига кўмаклашади, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ҳамда мазкур соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади. Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи тегишли ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиши мумкин.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, уларнинг ижтимоий ҳаётдаги, оилада маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантиришдаги, ёш авлодни тарбиялашдаги ролини оширишга қаратилган чора-тадбирлар кўради.

Ваколатли органлар ва ташкилотлар хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги тадбирларни амалга оширишда

аниқланган тазйиқ ва зўравонлик фактлари тўғрисида ўзаро бир-бирини хабардор қилиш, тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларига муносабат билдириш чораларини келишиш ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга амалий ёрдам кўрсатиш, тазйиқ ва зўравонликни бартараф этиш ҳамда уларга қарши курашиш ва тажриба алмашиш соҳасидаги чора-тадбирларни биргаликда амалга ошириш, тазйиқ ва зўравонликни бартараф этиш ҳамда уларга қарши курашиш соҳасидаги тадбирларни амалга оширадиган мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш, қонун ҳужжатларини ва уларнинг қўлланилиш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш йўналишларда ҳамкорлик қилади. 

 

А.ТЎЙЧИЕВ

Дўстлик туманлараро

иқтисодий суди раиси

О.ЭРГАШЕВ

Дўстлик туманлараро

иқтисодий суди судьяси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар