Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Аҳоли муаммоси ва мурожаатлари ўрганилмоқда

Аҳоли муаммоси ва мурожаатлари ўрганилмоқда

24 август 2021 йил
276
0

Ҳозирда, инсон манфаатларини таъминлаш учун аввало, одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш кераклигига алоҳида урғу берилмоқда.

Шу боис, Арнасой тумани аҳолисининг муаммоларини ўрганиш ва уларни ижобий ҳал қилиш мақсадида, Арнасой тумани ҳудудидаги “Ғ.Ғулом” ва “Олтин водий” маҳалла фуқароларида йиғинларида сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулга ҳар бир бир одам ўзининг муаммосини ижобий ҳал қилиш умидида келган, албатта. – дейди, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Арнасой туман бўлими Пенсия ва нафақалар тайинлаш ва тўлаш шўбаси етакчи инспектори Ахмад Чориқулов. – Аммо уларнинг қилган мурожаатларининг айримлари жойида ижобий ҳал этилса, айримлари эса маълум муддат талаб қиладиган масалалар. Яна бир гуруҳ фуқароларга эса мурожаати юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар ҳам берилди.

Жумладан, “Ғ.Ғулом” маҳалла фуқаролари йиғинидан жами келиб тушган 4 та мурожаатларнинг 2 таси тизимли равишда хал этилиб 2 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек “Олтин водий” маҳалла фуқароларида томонидан 5 та мурожаатлар келиб тушган бўлса, шу жойнинг ўзида 3 таси ижобий ҳал этилиб, қолган 2 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Арнасой туман Пенсия жамғармаси томонидан жойларда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизими давом этмоқда.

 

Шербек ҲАЙИТОВ

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

Арнасой туман бўлими Пенсия ва нафақалар

тайинлаш ва тўлаш шўбаси катта инспектори

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар