Арнасойлик Самандар Холбеков учинчи чемпионлик камарни эгаллади
Жорий йилнинг 15 август куни Тожикистон Республикасида ўтказилган профессионал ММА бўйича ҳамюртимиз Арнасойлик Самандар Холбеков ММА (-66 кг) вазн тоифада бўйича жанг олиб борди.
Ўтказилган профессионал ММА жангда Самандар Холбеков Тожикистонлик рақиби Асилбек Отабеков билан бўлган бахсда ғолиб бўлди ва чемпионлик камарини қўлга киритди. Айни дамда Самандар Холбеков 3 та чемпионлик камарни эгаллаб турибди.
Шунингдек ҳамюртимиз Самандар Холбеков жорий йилнинг сентябр ойида Қирғизистон Республикасида профессионал ММА жангга ҳозирлик кўрмоқда.
Албатта, биргина ишонч инсон руҳиятига озуқа бўлади. Спортчиларимизни қўллаб-қувватлаш эса ишончнинг ғолиблик сари одимлашидир.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
12 август 2021, Четверг
Арнасойлик Самандар Холбеков Тожикистон Республикасида MMA бўйича навбатдаги жангини ўтказади
Изоҳлар (0)