Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » АРНАСОЙДА “ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ АЗИЗ” АНЪАНАВИЙ КЎРИК ТАНЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

АРНАСОЙДА “ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ АЗИЗ” АНЪАНАВИЙ КЎРИК ТАНЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

20 август 2021 йил
258
0

Арнасой туманида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллик байрамига бағишланган “Қадриятлари қадрланган юрт” шиори остида “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Мазкур танловда Жиззах вилоят Маданият бошқармаси, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими ва Арнасой туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

Танловни ўтказишдан мақсад воҳада ижод қилаётган тасвирий санъат намоёндалари, фольклор жамоаларига “Қадриятлар қадрланган юрт!” деган бош ғояни сингдириш кўзда тутилган.

Арнасой тумани “Ёшлар боғи”да ўтказилган танловда Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳар, Зомин, Зафаробод ҳамда Фориш туманидан келган ижодкор ёшлар иштирок этишди.

Танлов иштирокчилари 2020 йил 14 августдан 2021 йил 14 августгача бўлган даврда мобайнида яратилган тасвирий санъат асарлари ва фольклор жамоалари репертуарлари билан  қатнашди.

Шунингдек, танлов шартлари юзасидан “Тасвирий санъат ишлари”, “Чолғу асбоблари кўргазмаси” “Фольклор жамоалари чиқишлари” каби номинациялар орқали иштирокчилар ўз ижод намуналарини кўрсатишди.

Танлов якунида иштирокчилар томонидан олиб чиқилган кўргазмалари бир гуруҳ соҳа мутахассислари ва экспертлардан иборат ҳайъат аъзолари уларнинг ҳар бир ижодларига тўхталиб ўтди.

Мазкур танлов давомида Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов ва Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими раҳбари Эргаш Ўринов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бадиий Академия уюшмаси аъзоси Ботир Зокиржоновлар – ёшларнинг ғоя, таклиф ва ташаббусларини рўёбга чиқаришда бу каби танловларни яна кенгайтириш, ижод аҳлининг, айниқса, вилоят чекка ҳудудларидаги ижодкорлар фаоллигини ошириш энг муҳимвазифалардан бири  эканлигини қайд этиб ўтишди.

“Тасвирий санъат ишлари”, “Чолғу асбоблари кўргазмаси” “Фольклор жамоалари чиқишлари” каби номинациялар бўйича  1-ўрин Зафаробод туман ёшлари, 2-ўрин  Зомин туман ёшлари, 3-ўрин Арнасой туман ёшларига насиб қилди.

Танловда ғолиб бўлган иштирокчилар Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими ва Арнасой туман ҳокимлиги томонидан қимматбаҳо совға ва дипломлар билан тақдирланди. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар