Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда пахта териш машиналарини теримга тайёргарлиги бўйича семинар ўтказилди

Арнасойда пахта териш машиналарини теримга тайёргарлиги бўйича семинар ўтказилди

18 август 2021 йил
331
0

Ҳосилни ёнғин-сочинли кунларга қолдирмасдан қисқа муддатда йиғиштириб олишда пахта териш машиналарининг ўрни беқиёс. Шу боис куни кеча Арнасой  тумани “Арнасой пахта-ғалла кластер” МЧЖ да 2021 йил пахта ҳосили қисқа муддатда нес-нобут қилмасдан йиғиб олишда пахта териш машиналарининг теримга тайёргарлиги бўйича кўргазмали семинар ўтказилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси бош вазир ўринбосари Шухрат Ғаниев, Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев, Жиззах вилоят Прокуратураси, ИИБ, Қишлоқ хўжалиги бошкармаси, Агроинспекция, Агролизинг, Кейссервис раҳбарлари ҳамда соҳага алоқадор корхона ва ташкилотлар иштирок этишди. Шунингдек пахтачиликка ихтисослашган Жиззах вилоятидаги Мирзачўл, Дўстлик, Пахтакор, Ш.Рашидов, Зафаробод, Зарбдор туманларининг ҳокимлари ҳамда Арнасой туман ҳокими ва соҳага масъул раҳбарлар иштирок этишди.

Ўтказилган семинарда Ўзбекистон Республикаси бош вазир ўринбосари Шухрат Ғаниев – пахтани тез ва сифатли йиғиб-териб олиб, мавсумни муваффақиятли якунлаш кўп жиҳатдан йиғим-теримни тўғри ташкил этишга боғлиқ эканлиги борасида такидлаб ўтди.

Семинар Арнасой тумани мисолида ташкил этилиб, туманда терим машиналар ёрдамида 101 та фермер хўжаликларининг 2046,5 гектар майдонидан 7156 тонна яъни 35 %  га, қўл терим ёрдамида 268 та фермер хўжаликларининг 5953,5 гектар майдонидан 13207 тонна яъни 65 % га терилиши таҳлил қилиб ўтилди. Бу эса пахта терим машиналари ёрдамида пахта ҳосилини йиғиб олиш афзалликлари ва қулайлиги борасида мутахассислар атрофлича тўхталиб ўз фикр мулоҳазаларини билириб ўтди.

Айни дамда Арнасой туманида 369 та Пахтачилик фермер хўжаликларида 8000 гектар ер майдонида пахта етиштирилиб давлатга пахта топшириш режаси 20363 тоннани ташкил қилади.

 

 

Семинар якунида етиштирилган пахталарни сифатли йиғиб-териб олиш учун 30 та МХ-1,8 ва 13 та TZST CE-220 русмли терим машаналари ҳамда тиркамаларнинг шай ҳолатга келтирилганлигини  семинар иштирокчилари кўздан кечиришди.

 

 Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар