Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда иккита кўприк таъмирланди

Арнасойда иккита кўприк таъмирланди

10 сентябрь 2021 йил
83
0

Арнасой тумани Ғ.Ғулом маҳалласига ЛР-15 канали устидан олиб ўтувчи кўприк капитал таъмирланиб ишга тушди. Ушбу кўприк 1980 йилларда аҳоли томонидан ҳашар йўли билан қурилган бўлиб, ҳозирги вақтгача 3-4 маротаба таъмирлаш ишлари олиб борилган.

Аммо ушбу кўприк тумандаги бирон-бир ташкилот ёки корхона балансида бўлмаган ҳамда дастурга ҳам тушмай келаётган эди.

 – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18-19 феврал кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида Республика бюджети маблағлари ҳисобидан худудлардаги ички хўжалик йўллари ҳамда кўприкларни таъмирлаш ишлари бўйича 2021 йил учун манзилли рўйҳати шакллантириш юзасидан кўрсатмалар берилган бўлиб, Арнасой тумани Ғ.Ғулом МФЙга ЛР-15 канали устидан олиб ўтувчи кўприк ҳам ушбу манзилли рўйҳат асосида таъмирлашга тушган, – дейди Арнасой туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш капитал қурилиш, комуникациялар, коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Рўзимурод Бобоев. – Шу боис, Арнасой туман Ғ.Ғулом МФЙдаги кўприкни таъмирлаш учун 2021 йил 15 мартда дастурга киритилиб, Республика бюджетидан 135 млн сўм ва “Олтин Водий” СИУ дала майдонларига кириш чиқиш учун 187 млн сўм маблағлар ажратилган. 

Мазкур кўприклар бугунги кунда дастур асосида замонавий ҳолда тамирланиб аҳоли фойдаланиши учун топширилди.

Энди ушбу кўприкдан енгил ва оғир юк ташувчи ҳар қандай техника бемалол кириб чиқиш имкониятига эга. Аҳоли қатнови учун ҳам катта имкониятга.

“Арнасой туманида қурилган ва қурилиши кетаётган объектлар” мавзусида ўтказилган медиа-турда ОАВ вакиллари, блогерлар ҳамда жамоатчи муҳбирлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

 

 

 

 


Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар