Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » АРНАСОЙДА УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

АРНАСОЙДА УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

12 август 2021 йил
395
0

Арнасой туманида Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами арафасида тумандаги Бобур МФЙ худудидаги "Севимли” боғида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида “Уч авлод учрашуви” доирасидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда турли соҳаларда туман равнақига салмоқли ҳисса қўшган кекса авлод вакиллари, фидоий зиёлилар ҳамда фаол ёшлар иштирок этдилар.

Шунингдек вилоятдан келган Жиззах вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғи Назира Мухтарова, Жиззах вилоят Нуронийлар кенгаши раиси Норқул Нишоновлар ҳам иштирок этди.

Ушбу тадбирни туман ҳокими Хуршид Алимарданов тaбрик сўзи билан очиб, мустақиллигимиз арафасида туманимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ва бунёдкорлик соҳаларида эришган ютуқлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Меҳнат фахрийлари Омон Наврўзов, Исоқ Авалбоев, Низом Пардаев, Бошмон Хожиев ҳамда Холтожи Назаровалар Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги шодиёнаси билан тадбир иштирокчилари қутлаб, дорилмон кунлар учун шукроналар айтдилар.

Шунингдек, истеъдодли ёш шоир Умид Қодиров ва Наргиза Жуманазаровалар мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор ва ғамхўрлик учун давлатимиз раҳбари, устозлари ва ота-оналарига миннатдорчилик билдирдилар.

 

Туман ҳокими ташаббуси билан барча иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди. Ташкил этилган байрам дастурхони ва таниқли санъаткорларининг байрамона чиқишлари тадбир иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади. 

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар