Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда пахта терим комбайинлари шай ҳолатга келтирилди

Арнасойда пахта терим комбайинлари шай ҳолатга келтирилди

10 август 2021 йил
296
0

Етиштирилган пахта ҳосилини машиналар ёрдамида ерга тўкмасдан, тўлиқ ва тоза териб олиш, далаларни теримга тайёрлаш, пахта териш машинасини ғўза тупларининг ҳолати ва ҳосилдорлигига қараб тўғри ростлаш, теримни отряд усулида ташкил этиш, унинг сифатини назорат қилиш ва баҳолаб бориш, машина ва механизмларга ўз вақтида техник хизмат кўрсатиш, содир бўлган носозликларни даланинг ўзида бартараф этиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига оғишмай амал қилишга боғлиқ эканлигини фермерларимиз ва механизаторларимиз яхши биладилар.

Арнасой туманида 2021 йил пахта ҳосили йиғим-теримига тайёргарлик кўриш бўйича терим машиналари туман “Учтепа” пахта тозалаш корхонасида, мавжуд тиркамалар тумандаги Фарғона пахта қабул қилиш пунктида  киритилиб, сифатли таъмирлаш ишлари режалаштирилган. 

Туман ҳокими Хуршид Алимарданов бу йилги пахта ҳосили учун йиғим-теримга пухта тайёргарлик кўриш бўйича терим машаналари ва тиркамаларни сифатли қилиб таъмирлаш ишларини кўздан кечирди.

Туманда 2021 йил ҳосили учун 8000 гектар майдонда ғўза парвариш қилинмоқда. Жорий йилда туманда 20360 тонна пахта хом ашёсини етиштириш учун 345 нафар фермер хўжаликлари Арнасой пахта-ғалла кластер билан билан контрактация шартномалари тузилиб, ўртача ҳосилдорлик гектарига 25 центнерни ташкил этиши кўзда тутилган.

Шунингдек туманда пахта йиғим-терим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида 30 та МХ-1,8 ва 13 та TZST CE-220 русмли терим машаналари ҳамда 140 тиркамалар шакллантирилди. Арнасой пахта – ғалла кластери томонидан 140 тиркамаларни тамирлаш учун 286 млн сўм маблағ эвазига дастлаб 100 дона шиналар ва 150 дона лок-бўёқ маҳсулотлари олиб келинган.

Шунингдек 30 та МХ-1,8 русмли пахта терим машиналарини таъмирлаш учун 152 млн 244 минг сўм ҳамда 13 та TZST CE-220 русмли пахта терим машаналарини тамирлаш учун 439 млн 295 минг сўм миқдордаги маблағ эвазига керакли бўлган ускуналар олиб келиниб, сифатли қилиб таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Машиналар юқори унум билан ишлаши ва пахтани ерга меъёридан ортиқ тўкиб юбормаслиги учун уларнинг ҳар бири терим олдидан ва терим даврида механизаторлар ва кўчма устахона механиклари томонидан ростланиши лозим.

Ростлаш қоида ва усулларига амал қилган техник усталар пахта териш машинаси тузилиши ва уни ишлатишга доир қўлланма асосида амалга оширмоқда.

Бунда ҳар бир муҳандислар энг муҳим ростлаш кўрсаткичлари бўлган аппаратлари, иш тирқишлари ўқлари ва машинанинг бўйлама ўқ орасидаги масофаларга қатъий этибор қаратишмоқда. Терим машанаси аппарат иш тирқишининг вертикал ҳолати, пастки рамкасининг ерга нисбатан нопараллеллиги, жуфтликда ишловчи шпинделли барабанлар орасидаги иш тирқишининг пастки ва юқори қисмлари кўрсатилган меъёр даражасида қилмоқда.

Шунингдек, комбайиннинг жуфтликда ишловчи шпинделли барабанлар юқориги дискларнинг вертикал бўйича ўзаро силжиши, ажратгич чўткалари қилларининг шпинделлар тишларига максимал ботиб туриши муҳандислар назоратидан четда қолгани йўқ.

Буларнинг барчаси ҳадемай бошланадиган йиғим-терим мавсуми олдидан мавжуд терим машаналар ва тиркамаларнинг соз ҳолатга келтириб ҳосилини машиналар ёрдамида ерга тўкмасдан, тўлиқ ва тоза териб олишдан иборатдир.

Амалга оширилаётган ишлар алоҳида муҳокама қилиниб, мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар