Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани 1-сектор худудида мурожаатларни ҳал этиш ишлари олиб борилмоқда

Арнасой тумани 1-сектор худудида мурожаатларни ҳал этиш ишлари олиб борилмоқда

10 август 2021 йил
259
0

Давлатимиз раҳбари аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш, ҳар бир фуқаро мурожаатини манзилли ҳал этиш чора-тадбирларини аниқ белгилаб берди. Давлат сиёсатининг устивор вазифаларидан бири ҳам халқнинг розилигидадир. Шунга асосан жойларда ҳар бир сектор вакиллари аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларни тинглаш ва шу орқали ечим топиш мақсадида ўрганишлар олиб боришмоқда.

Жумладан, Арнасой тумани 1-сектор худудидаги фуқаролар йиғинларида аёллар ва ёшлар дафтарига киритилганларнинг бандлигини таминлаш мақсадида ер майдонлари ажратиб берилди. “Ёшлар дафтари”га кирган Ўғилой Баратова доимий иш билан таминлаш масаласида 1-сектор вакилларига мурожатидан сўнг у ARNASOY GOLD TEX” корхонасида доимий иш билан таминланди.

– Менга 50 сотих ер ҳам берилиб ва ушбу ерларни экинга тайёр қилиб берилди, – дейди Ўғилой Баратова. – Фақат ўзим кунжут уруғини олиб экдим. Ҳозирда кунжут ўсимлиги ҳосилга ўтирган, жуда ҳам яхши ривожланмоқда. Биз ёшларга шунча имконият яратиб берган ҳурматли Президентимиздан ва Арнасой тумани 1-сектор раҳбаридан хурсандман. Илгари ишсиз эдим мана ҳозир яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб иш билан бандман.

Шу жумладан 1-сектор худудидаги моддий аҳволи оғир, ногиронлиги бор оилаларга тумандаги 1-сектор тамонидан бир қанча ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Туманнинг Дўстлик маҳалласида яшовчи Асадбек Давронов туғма юрак пароги билан дунёга келган ва уни даволатишга ота-онасининг оилавий шароити тўғри келмаганлиги туфайли сектор раҳбарига мурожаат қилишади. Сектор раҳбари  тамонидан моддий ёрдам кўрсатилди. Бу қийналган оила бекаси ҳам жамоат ишлари бўйича бандлиги таминланди.

Давлатимиз раҳбарининг ёшларга қаратилаётган юксак эътибори туфайли бугунги кунга келиб ёшларимиз ўзлари хоҳлаган соҳада бизнес ва тадбиркорлик қилишмоқда.

Дўстлик маҳалласида яшовчи Муҳриддин Раимов ҳам ташландиқ бўлиб ётган ерни тадбиркорлик қилиш учун ўзлаштириб кредит олиш мақсадида 1-сектор раҳбарига мурожаат қилади. Ушбу фуқаронинг  мурожаати тез фурсатда кўриб чиқилиб ижобий ҳал этилди.

Ҳозирда ёш тадбиркор ажратилган кредит эвазига тадбиркорлигини маиший хизмат кўрсатиш ва савдо дўкони очиб фаолият юритиб келмоқда. Айни дамда 5 нафар ёшлар бандлиги таминлаган.

Ҳозирда тумандаги 1-сектор худудида мурожаатларни ўрганиш ва ижобий ҳал этиш ишлари олиб борилмоқда.

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар