Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Мурожаатлар фуқаробай ишлаш тизими орқали қайта ўрганилмоқда

Мурожаатлар фуқаробай ишлаш тизими орқали қайта ўрганилмоқда

10 август 2021 йил
416
0

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 23 июль куни аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг бугунги ҳолати вазирлик ва ҳудудлар кесимида муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида одамларни мурожаат қилишга мажбур этаётган муаммоларни маҳалланинг ўзида бартараф қилиш кераклигини таъкидлади.

Арнасой туман Пенсия жамғармаси томонидан тумандаги барча маҳалла фуқарорларидан келиб тушган ва тушаётган мурожаатлар жойида ўрганилмоқда.

Ўрганишлар давомида фуқаролар мурожаатлари секторлар кесимида таҳлил қилиниб, пенсия ва нафақалар буйича 1-сектор худудида 39 та, 2-сектор худудида 55 та, 3-сектор худудида 53 та, 4-сектор худудида 26 та жами 173 та мурожатлар ўрганилиб уларнинг ечими борасида масалалар ҳал этилмоқда.

Ҳозирда пенсия масаласига оид 131 та фуқароларнинг мурожаатлари ўз ечимини топган бўлса, қолган 42 таси  конун буйича мезон талабларига туғри келмаганли сабабли ўрганилмокда. 

Шербек ҲАЙИТОВ

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

Арнасой туман бўлими Пенсия ва нафақалар

тайинлаш ва тўлаш шўбаси катта инспектори

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар