Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда ишчи гуруҳ тамонидан ташаббусли бюджетнинг иккинчи босқич йиғилиши ўтказилди

Арнасойда ишчи гуруҳ тамонидан ташаббусли бюджетнинг иккинчи босқич йиғилиши ўтказилди

08 август 2021 йил
83
0

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 июлдан бошлаб жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга ажратиладиган туман (шаҳар)лар бюджетлари қўшимча маблағларининг энг кам миқдорини 10 фоиздан 30 фоизга оширилди ҳамда 2022 йил 1 январдан эътиборан республиканинг барча туман (шаҳар)ларида тегишли бюджетларнинг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтиришни назарда тутадиган механизми жорий этилган эди.

     “Очиқ бюджет ахборот портали”да жойлаштирилган 202 та таклифлар юзасидан Арнасой туман ҳокимлигида ишчи гуруҳнинг иккинчи босқич йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўтказилган йиғилишда Арнасой туманида жорий йил туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га 426.0 млн. сўм маблағ ўтказилганлиги қайд этиб ўтилди.

     Ишчи гуруҳ томонидан намунавий Низом асосида билдирилган таклифларни тасдиқланган мезонларга мослиги, бир-бирини такрорловчи таклифлар киритилмаганлиги,  амалга оширишнинг аниқланган қиймати 1 млрд.сўмдан ошмаслиги, шахсий манфаатлар бўйича киритилмаганлиги бўйича кўриб чиқилди.

Рўхат ичида билдирилган таклифнинг мазмуни тўғри келадиган вариант танланиши керак, - дейди Арнасой туман Молия бўлими мудири Муҳиддин Эшбоев. Агар таклифнинг мазмуни рўйхатда кўрсатилган вариантларга тўғри келмаса, ушбу таклифни амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги аниқланиши лозим бўлади.

     Йиғилишда иккинчи босқич якунлари бўйича хулосалари берилиб, ишчи гуруҳ тамонидан танлаб олинган таклифларга биноан 13 августдан 1 сентябргача овоз бериш жараёни учинчи босқичи ўтказилиши белгиланди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар