Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40

ИСЛОМ ТАРИХИ

30 июль 2021 йил
136
0

"Ислом тарихи деганда Ислом давлатларининг ва мусулмон халқларнинг Ислом динининг илк даврларидан бошлб ҳозирги кунгача бўлган муддатдаги тарихи кўзда тутилади. Бошқача қилиб айтанда, ушбу тарих дунё бошланганидан То ҳозирги- биз яшаб турган пайтгача бўлган даврни ўз ичига олади. Жуғрофий маънода айтиладиган бўлса, бу тарих акс этган ҳудуднинг бир тарафи Атланлика океани, иккинчи тарафи эса Тинч океани билан чегараланади. Ушбу минтақаларда ислом дини кенг тарқалган бўлиб, бу ерларда яшовчи халқларнинг кўпчилиги мусулмон халқлар деб тан олинган.

“Ислом тарихи Одам алайҳиссаломдан бошланади, чунки инсониятнинг бошланиши Одам алайҳиссалом бўлиб, у зот биринчи набий-пайғамбар ҳисобланадилар, Одам Ато ва Момо Ҳаввонинг зурриётлари бўлмиш бошқа Пайғамбарлар эса инсоният тарихининг бинобарин, Ислом тарихининг асоси саналадилар. Мусулмон тарихчилар тарихга мурожаат қилар эканлар, одатда икки услубни йўлга қўйганлар. Биринчиси - тарихда бўлиб ўтган ҳодисаларни кўрган ва билганлардан ривоят қилиш. Қадимда араб халқларининг саводи бўлмаган. Улардан саноқли кишиларгина ўқиш-ёзишни билган. Шунинг учун ҳам улар ўзлари учун керакли бўлган барча маьлумотларни ёд олиб, эслаб қолишга уринганлар. Уларнинг ёд олиш қобилиятлари жуда юқори даражада бўлган. Шу боис Қуръони Каримни Аллоҳ таоло ўша халқнинг тилида нозил қилишни ирода этган. Улар Қуръони Карим ва бошқа маълумотларни ҳам энг мустаҳкам ва гўзал тарзда ёдлаб олганлар. Ана шу ёдлаб олган нарсаларининг ичида “Айёмул араб”, яьни “Арабларнинг кунлари” деб номланган машҳур ва алоҳида аҳамиятга молик воқеа-ҳодисалар ва улар содир бўлган саналар - йиллар, ойлар, кунлар ҳам ўрин олган. Улар ўзлари ёдлаган маьлумотларни авлоддан авлодга ўтказиб келганлар. Кейинчалик тарихни ёзишга ўтилганда ҳам аввалгига ўхшаб, воқеаларнинг ўзини ҳикоя қилиш услуби қўллан гап. Иккинчи услуб- бўлган воқеаларни ривоят қилиш билан бирга, уларни таҳлил қилишни ҳам йўлга қўйиш.

Демак, тарих ёзишнинг умумий услуби Ислом юртларида икки хил бўлади: қадимги услубга биноан, ҳодисалар бирма-бир айтиб ўтилади, уларга изоҳ ҳам берилмайди, улар таҳлил ҳам қилинмайди. Янги услубда эса ҳар бир ҳодисага изоҳ бериш, уларни таҳлил қилиш йўлга қўйилади. Ҳамма гапларни бирин-кетин маълумот деб келтиришдан узоқ турилади. Эътибор билан қараладиган бўлса, янги услуб ҳам, эскиси ҳам бир-бирини тўлдириб келади. Баъзи ўринларда ҳодисаларнингўзини айтиб ўтиш, ўрни келганда эса уларни таҳлил қилиш лозим бўлади. Ҳозирги замон тарихчилари мана шу услубни кенг қўллаб келмоқдалар. Албатта, мазкур икки услубда битилган тарихда ҳам биринчи бўлиб қадимги тарихдан сўз юритилади.

- Қадимги тарих Одам Атодан бошланиб, Муҳаммад алайҳиссаломгача давом этади. Демак, бу муддатдаги тарих Одам Атодан бошланиб, у Кишидан тарқалган Пайғамбарлар орқали Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламгача етиб келади. Расул-Пайғамбарлар келтирган шариатларнинг ҳаммаси ҳам Ислом дини асосида бўлгани эътироф этилади. Бу гапнинг далили Қурьони Каримда келган. Аллоҳ таоло Наҳл сурасида шундай марҳамат қилади:

Батаҳқиқ, ҳар бир умматга: “Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг”, деб расул юборганмиз” (36-оят). Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида шундай марҳамат қилади: “Албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги дин Исломдир”.

Бу борада сўз кетганда, аввало Ислом умматининг таърифини эслаб ўтиш керак бўлади. Илмий равишда тарих давомида Ислом ақийдаси асосида жамланиб келган жамоа “Ислом уммати” дейилади. Бу умматга мансуб бўлган кишилар Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло юборган Пайғамбарларга эргашган зотлар - Одам алайҳиссаломдан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламгача бўлган умматлардир. Уларнинг охиргиси, албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиб, қиёматгача етиб борадиган кишилар жамоасидир. Ушбу уммат вакиллари Аллоҳ таолога ва Аллоҳ юборган барча Пайғамбарларга иймон келтирган бўлиб, уларнинг ҳаммаси биргаликда Ислом уммати ҳисобланади ва ердаги асосий робита, яьни ришта ақийда асосидаги боғланишдир. Унда тил ҳам, замону макон ҳам, насл ва ҳоказолар ҳам эътиборга олинмайди. Асосий меъёр дину диёнат, ақийда экани қайта-қайта таъкидланади. Турли даврларда Аллоҳ таоло томонидан жорий қилинган динларга кўра яшаганларнинг барча-барчалари бир ном билан - мусулон деб аталган. Бироқ кейинчалик одамлар баъзи динларни ўша дин юборилган Пайғамбарларнинг номлари билан атайдиган бўлиб кетишган. Динларни, Пайғамбарларни ёлғонга чиқарган ва ҳақдан юз ўгирганларнинг кўпчилигини Аллоҳ таоло ҳалок қилган. - Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишлари билан Ислом тарихининг “Набавий сийрат” қисми бошланади. Бу қисм ҳижратдан 53 йил олдин бошланиб, ҳижрий 11-йили тугайди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари тарихи "Сийрат" деб аталади.

Яьни ҳижрий 11-йилда Расули акрам алайҳиссалоту вассалам Рафиқул аълога интиқол қилганлар. Бу қисм, мелодий йил ҳисоби бўйича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган йиллари 571-йилдан у зот алайҳиссаломнинг вафот этган йиллари - 632 йилгача бўлган даврни ўз ичига олади. Тарихнинг мана шу дпврида Расули акрам алайҳиссалоту вассалом Ислом жамиятини туздилар.

Илк Ислом давлатига асос солиб, унга ўзлари раҳбарлик қилдилар. Мадинаи мунаввара шаҳрини эса ана шу давлатга пойтахт қилиб олдилар. Таъкидлаш керакки, сийрат деб аталган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари тарихини мусулмонлар жуда яхши билишлари ва ундан гўзал ўрнак олишлари лозим.

Тарихий воқеалар ривожига кўра, Аллоҳнинг дини Ислом Арабистон яриморолида тарқалди. Аллоҳ таоло Аҳзоб сурасида марҳамат қилади:

Батаҳқиқ, сизлар учун Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотлари билан тарихнинг бу қисми ҳам ўз ниҳоясига етади. - Сўнг рошид халифалар даври келади. Бу давр ҳижрий 11 - йилдан 41- йилгача - мелодий ҳисобда 632 - йилдан 661 - йилгача бўлган даврни ўз ичига олади. Расули акрам алайҳиссалоту вассалом қуйидаги ҳадиси шарифда ушбу давр ҳақида шундай марҳамат қилганлар: Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлар менинг суннатимни ва мендан кейинги ҳидоятдаги рошид халифаларнинг суннатларини маҳкам тутинглар ва унга тиш-тирноқларингиз билан ёпишинглар”, дедилар. Аҳмад, Абу Довуд, ибн Можа ва Термизий ривоят қилишган. Рошид халифалар даври ҳам инсоният тарихида, ҳам Ислом тарихидан ёрқин бир давр бўлган. Бу даврда жуда кўп Исломий фатҳлар бўлган. Ислом давлати бағоят кенгайган, дунёга донғи кетган давлатрлар, жумладан, Форс, Шом, Миср ва бошқа ўлкаларнинг халқлари Исломга кирган. Ана шу даврда одамлар Исломий таълимотлар асосида ҳаёт кечириб тўлиқ бахт - саодатга эришганлар. Рошид халифалар даври тугагач, умавийлар давлатининг ҳукмронлик даври бошланган. Бу давр ҳижрий 41 йил билан 132 йил оралиғидаги муддатни ўз ичига олган, мелодий ҳисобда 661 йилда бошланиб, 749 йилда тугаган. Шом - хозирда Сурия, Иордания, Ливан, Фаластин ва Исроил давлатлари жойлашган ўлка. Ушбу асрда Ислом давлати жуда ҳам кенгайди. Шу қадар кенг диёрларда битта халифанинг ҳукми юрадиган бўлди. Лекин бу даврга келиб одамларнинг Ислом шариатини маҳкам тутиш, унга амал қилиш борасидаги савияси аввалгидан кўра бироз пасайди. Яна таъкидлаб ўтамиз, бу пасайиш бироз эди, холос. Зеро, Расули акрам алайҳис солату вассалом ўзларининг муборак ҳадислариниг бирида ушбу ҳақиқатни очиқ-ойдин айтганлар: Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий алайҳис солату вассалом шундай дедилап: “Энг яхшиларингиз менинг асримдагилар, сўнг улардан кейин келадиганлар, сўнг улардан кейин келадиганлар”Бухорий ва Муслим ривоят қилишган. Умматнинг савияси аста-секин пасайиб боришини Расули акрам алайҳис солату вассалом ўзларининг мана шу ҳадисларида айтиб қўйганлар.

Умавийлар давридан кейин Аббосийлар даври бошланади. бу давр ҳижрий 132 йилдан бошланиб, 656 йилгача давом этади, мелодий ҳисобда 750-1258 йилларни ўз ичига олади. Бу муддат мобайнида, яъни Аббосийлар даврида, хусусан Аббосийлар даврининг иккинчи қисмида Ислом оламида кўплаб мустақил давлатлар пайдо бўлди. Улар ўзларига яраша куч-қувватга, имконият ва турлича йўналишга эга бўлган.

Улардан баъзилари Исломга яхши хизматлар ҳам қилишган. Мисол учун, салжуқийлар, зангйилар, айюбийлар, ғазнавийлар, муробитлар шулар жумласидандир. Ўз навбатида, Аббосйилар даврида бузғунчи ҳаракатлар ҳам кўп бўлган. Ботинйилар, шийъалар ва бошқа турли хил фирқалар ўзлари асос солган давлатлари орқали фаолият олиб боришган. Европаликлар Ислом оламига қарши икки юз йил давомида “Салб урушлари” деган ном остида амалга оширилган оғир ва вайронкор ҳарбий юришлар ҳам худди шу даврга тўғри келади. Янги ерларни Ислом диёрига қўшиш, фатҳлар қилиш эса бу даврда жуда кам бўлган. Аббосйилар даври мўғулларнинг вайронгарчиликка тўла урушлари билан ўз ниҳоясига етган. Мўғуллар Ислом пойтахтини босиб олиб, ҳалифарни ўлдириб, Аббосийлар давлатини барбод қилишган.

- Ислом тарихидаги кейинги давр "мамлуклар даври" деб номланади. Бу давр ҳижрий 658-923 (мелодий 1259-1517) йилларни ўз ичига олади. Ушбу даврда бўлиб ўтган энг муҳим воқеъалардан бири ваҳший мўғуллар ҳужумининг бостирилиши ва мусулмон юртларда қолиб кетган саноқли салбчиларнинг ҳам йўқотилишидир. - Ислом тарихидаги кейинги давр Усмонйилар давридир. Бу давр (Коҳирага кирган турк султони Салим 1 ибн Боязидга Аббосий халифанинг халифаликдан воз кечиб, тахтни топширишидан эътиборан ҳижрий 923-1342 (милодий 1517-1923) йилларини ўз ичига олади. Усмонйилар давлати деб аталмиш ушбу Ислом давлати ўзининг дастлабки йилларида жуда кўп фатҳларни амалга оширди. Анчагина ўлкаларни Ислом давлати доирасига киритди. Шарқий Европадаги жуда кўп халқлар мана шу пайтларда мусулмон бўлишди. Жумладан, Венгрия, Албания, Юнонистон, Руминия, Сербия, Болгария каби ҳудудларда фатҳ ишлари бўлиб ўтди.

Усмонйилар Давлатининг нуфузи шарқий Ислом юртларининг кўпчилигида кенг тарқалди. Усмонийлар давлати амалга оширган ишларнинг энг улуғларидан бири ўша вақтдаги Византия императорлигининг пойтахти Константинопол (Қустантиния) шаҳрининг фатҳ этилиши бўлди. Усмонйилар давлатининг охирги йилларида мустамлакачилар мусулмонлар орасида миллатчилик фикрини кенг тарқатишга муяссар бўлишди. Мана шу Исломий халифаликнинг қулашига сабаб бўлди.

 

Аҳмад АХРОРОВ

Арнасой туман бош имом-хатиби

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар