Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Фуқаро мурожаати ўрганилди

Фуқаро мурожаати ўрганилди

30 июль 2021 йил
434
0

Бугун аҳолининг яшаш тарзи билан яқиндан танишиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларга ўз вақтида ечим топиш одамларнинг ҳаётга бўлган ишончини янада оширмоқда, турмуш фаровонлигининг яхшилашга хизмат қилмоқда.

Шу боис бир мурожаат изидан Арнасой тумани Дўстлик маҳалла фуқаролари йиғинида яшовчи фуқаро Лайло Аллаёрова билан суҳбат ўтказилди.

Унда Арнасой туман ҳокими ўринбосари, туман Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими раҳбари Гулзода Ҳайдарова, ўринбосари Исоқ Авалбоев ва Дўстлик маҳалла фуқаролари йиғини раиси Олим Ражабов ва масъуллари иштирок этди.

Лайло Аллаёрова 1 нафар вояга етмаган ногирон фарзанди билан бирга яшаб келаётганлиги, турмуш ўртоғи билан қонуний никоҳдан ўтмаганлиги, хозирги кунда бирга яшамаётганлиги қайд этилди.

Лайло Аллаёрова “Аёллар дафтари”га киритилиб, унинг оиласига “Вақф” ҳайрия жамоат фонди томонидан 500 000 сўмлик, “Саховат ва кўмак” жамғармсидан 500 000 сўм ва бир қатор бошқа манбалардан моддий ёрдамлар берилиб ва бандлигини таъминлаш мақсадида 30 (ўттиз) дона парранда жўжаси берилиб амалий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.

Фуқаро Лайло Аллаёрова бугунги кунда уй-жойга муҳтожлигини билдириб ўтди. Унинг мурожаати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизларга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисида”ги 285-сонли қарорига асосан иловада келтирилган хужжатларингизни талабгорларни танлаш туман комиссиясига 1 ой муддат ичида тақдим қилиши керакли тўрисида тўғри тушунча ва тавсиялар берилди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар