Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Ҳақорат қилиш жинояти тушунчаси, унинг салбий оқибатлари

Ҳақорат қилиш жинояти тушунчаси, унинг салбий оқибатлари

29 июль 2021 йил
55
0

Ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш, башарти, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёхуд оммавий ахборот воситалари орқали ҳақорат қилиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ҳақорат қилиш:

а) жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда;

б) хавфли рецидивист томонидан ёки туҳмат қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан қилинган бўлса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш жабрланувчига нисбатан содир этилган ҳар хил ҳаракатларда, масалан, уят гаплар билан сўкиш, турли ҳақоратли сўз ва ибораларни ёзиш, бетга тупуриш, бадани билан ахлоқсиз ҳаракатлар ёки имо-ишоралар қилиш ва ҳоказоларда ифодаланади.

Жиноят таркиби учун шахснинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш уятсиз шаклда ифодаланган бўлиши зарур. Уятсиз шаклда деганда, шахснинг кишилар ўртасидаги муомаларида ифодаланган умумэътироф этган қоидаларига зид бўлган салбий хатти-ҳаракатлари тушунилади.

Шахснинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлашга қаратилган уятсиз ҳаракатларни содир этиш вақтидан бошлаб жиноят тамомланган деб топилади.

Ҳақорат қилиш шахснинг соғлиғига зарар етказиш билан боғлиқ бўлган ҳолатларда содир этилганда айбдорнинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи билан квалификация қилинади.

Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёхуд оммавий ахборот воситалари орқали ҳақорат қилиши ЖК 140-моддасининг 2-қисмига кўра жиноий жазоланади (139-модданинг шарҳига қаранг).

Ҳақорат қилиш жабрланувчининг ўз хизмат ёхуд фуқаролик бурчини бажариши билан боғлиқ бўлса, ЖК 140-моддаси 3-қисмининг «а» банди билан баҳоланади (37-модданинг шарҳига қаранг).

Ҳақорат қилиш хавфли рецидивист, яъни илгари ҳақорати учун судланган шахс томонидан содир этилганда, шунингдек, илгари туҳмат учун судланган шахс томонидан қилинган ҳақоратни ЖК 140-моддаси 3-қисми «б» банди билан квалификация қилиш керак. 

М.ЭРНАЗАРОВ

Жиноят ишлари бўйича

Арнасой туман судининг раиси

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар