Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Илғор мамлакатлар ҳамкорлик қилишга тайёр

Илғор мамлакатлар ҳамкорлик қилишга тайёр

16 сентябрь 2021 йил
70
0

Ўтган йили БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Давлат статистика қўмитасининг аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш бўйича имкониятларини ижобий баҳолади. Шундан сўнг бу соҳага доир кўплаб анжуман ва учрашувлар ўтказилди. Чет эл тажрибаси ўрганилди.

Жумладан, 2019 йилнинг 19-21 август кунлари Давлат статистика қўмитаси вакиллари, вазирлик ва идоралар ҳамда халқаро экспертлар иштирокида Чехия Республикасида аҳолини рўйхатга олиш масалалари муҳокама қилинди. 25 сентябрь куни қўмитамиз ЮНФПА, USAID, Жаҳон Банки, БМТнинг Болалар фонди вакиллари, Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ва тегишли вазирликлар иштирокида “Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик, техник ва молиявий ёрдам йўналишлари” мавзуидаги донорлик учрашувига мезбонлик қилди. Учрашувда мамлакатимизда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш жараёнларида услубий ва техник ёрдам кўрсатиш ҳамда тажриба алмашиш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.  

26 ноябрда БМТ Тараққиёт дастури томонидан ЮНФПА, Давлат статистика қўмитаси ва қатор вазирлик, ташкилотлар иштирокидаги халқаро семинарда Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишга тайёргарликнинг ҳозирги ҳолати, мувофиқлаштирувчи гуруҳ учун техник ҳамкорлик лойиҳасини муҳокама қилиш ва тасдиқлаш каби масалалар кўриб чиқилди. Давлат статистика қўмитаси мутахассислари ва Беларусь Миллий статистика қўмитаси бошқарма бошлиғи Т. В. Бабук иштирокида тадбир ҳам қизғин кечди.

27-28 ноябрь кунлари бўлиб ўтган халқаро семинарда МДҲга аъзо давлатлар миллий статистика идораларининг аҳолини рўйхатга олиш бўйича мутахассислари, МДҲнинг Статистика қўмитаси раҳбарлари, ЮНФПА вакиллари, БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси ва бошқа халқаро ташкилот вакиллари 2019 йилнинг октябрь ойида Озарбайжон ва Беларусь давлатларида ўтказилган аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки натижалари, МДҲга аъзо бошқа давлатларда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш жараёнлари каби мавзуларда фикр алмашишди.

2 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасида ўтказилган учрашувда Европа Иттифоқи делегацияси маслаҳатчиси, ҳамкорлик раҳбари – Ф. Бежо Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш тадбирларига тайёргарлик кўриш ишларида фаол иштирок этиш ва ҳамкорлик қилиш истагини билдирди.

9-13 декабрь кунлари Минск шаҳрида аҳолини рўйхатга олиш соҳасида Беларусь Республикаси Миллий статистика қўмитаси, жорий йил 27-31 январь кунлари эса Боку шаҳрида Озарбайжон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тажрибасини ўрганилди. Асосий эътибор мазкур давлатларда 2019 йилда бўлиб ўтган аҳолини рўйхатга олишнинг натижалари, жараёнлардаги муаммо ва камчиликларни ўрганишга қаратилди. Шунингдек, аҳолини рўйхатга олиш дастури ва саволномаларини ишлаб чиқиш, синов тариқасидаги аҳолини рўйхатга олиш тартиби, маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш бўйича электрон дастур яратиш бўйича тажрибалари ўрганилди.

 

Арнасой туман статистика бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар