Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг йигирма саккизинчи сессия ўтказилиши белгиланди

Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг йигирма саккизинчи сессия ўтказилиши белгиланди

17 июль 2021 йил
341
0

 

Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг навбатдаги йигирма саккизинчи сессияси 2021 йилнинг 23 июл куни соат 10:00 да туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида ўтказилиши режалаштирилди.

Сессияда кун тартибида

  1. Сектор раҳбарларининг жорий йилнинг 2-чорагида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” асосида амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги ҳисоботлари тўғрисида.
  2. Туман ҳокимининг ҳудудда камбағалликни қисқартириш бўйича манзилли дастур ижроси бўйича жорий йилнинг 2-чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш.
  3. Туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасини баҳолаш рейтинг кўрсаткичлари ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ижроси бўйича туман ҳокимининг ҳисоботи тўғрисида.
  4. Жиноят, фуқаролик ва иқтисодий суд раисларининг 2021 йилнинг ўтган 6 ойи давомида амалга оширган ишлари ҳақидаги ахборотлари тўғрисида.
  5. Туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ҳудудда жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳолати тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш.
  6. Маъмурий ижро бюроси Арнасой туман бўлими бошлиғининг
    2021 йилнинг ўтган 6 ой давомида фаолияти юзасидан амалга оширган ишлари ҳақидаги ҳисоботи тўғрисида.
  7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли Фармонига мувофиқ секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Арнасой туман Халқ қабулхонаси мудирининг ахбороти тўғрисида.
  8. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосарининг жорий йилнинг 2-чорагида туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, бюджетнинг даромадлар базасини ошириш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича ҳисоботи тўғрисида.
  9. Туман ҳокимининг ўринбосари-Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғининг жорий йилнинг 2-чорагида туманга инвестициялар жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳисоботини эшитиш.
  10. Туман молия бўлими мудирининг туман маҳаллий бюджетининг 2-чорак ижроси ҳамда ҳудуд салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш ҳамда қўшимча манбалардан фойдаланиш йўналишлари, жумладан, маҳаллий бюджет даромадларини оширишнинг аниқланган резервлари ҳақидаги ҳисоботи тўғрисида.
  11. Туман маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича амалга оширилган ишлар, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, улар бўйича солиқ қарздорлиги тўғрисида туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг ҳисоботини эшитиш.
  12. Сув ресурсларини бошқариш, сув хўжалиги объектларининг техник холатини яхшилаш, шунингдек сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш ҳолати тўғрисида туман ирригация бўлими бошлиғининг жорий йилнинг 2-чорагида амалга оширилган ишлари тўғрисида ҳисоботи.
  13. Туман адлия бўлими бошлиғининг жорий йилнинг 2-чорагида туман даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича ахборотини эшитиш.
  14. Туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг жорий йилнинг 2-чорагида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечимлари бўйича ахбороти тўғрисида.
  15. “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни бандлигини таъминлаш ва ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш натижасида доимий даромад манбаи яратилганларни рўйхатдан чиқариш тўғрисида.
  16. “Аёллар дафтари”га киритилишга тавсия этилаётганлар рўйхатини ҳамда хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида.
  17. Туман Ёшлар ишлари агентлиги раҳбарининг жорий йилнинг 2-чорагида ёшлар фаолияти билан боғлиқ соҳаларда учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими юзасидан ахборотини эшитиш.
  18. Туманда 2021 йилга мўлжалланган жамоат транспортини ривожлантириш Дастурининг 2-чораги якуни ижроси тўғрисида.
  1. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарининг жорий йилнинг 2-чорагида туманда фермер хўжаликларининг ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлиги бўйича ахборотини эшитиш каби кун тартибидаги масалалар депутатлар иштирокида кўриб чиқилади.

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

sessiya-chairish-trisida-aror.pdf [208,3 Kb] (юклаб олинди: 15)

Онлайн: sessiya-chairish-trisida-aror.pdf

  

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар