Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Ҳамон Темур Назаровни сўраб келгувчилар бор....

Ҳамон Темур Назаровни сўраб келгувчилар бор....

13 июль 2021 йил
357
0

Инсон дунёга келганида пешонасига қачон туғилиб қачон ўлиши, қандай ютуқларга эришиши ва  нималарни қўлдан бой бериши, хаёти давомида учрайдиган барча қийинчилик ва ва синовлар ҳамда уларни ечими ёзилган бўлади. Бироқ инсониятнинг ақл заковати бу ёзувларни ўқишга ожиз. Дунёга шундай инсонлар келадики уларнинг тақдирига фақат ва фақат ўзга инсонлар дарди билан яшаш, уларга ёрдам қўлини узатиш ёзилган булади. Бундай инсонлар эса юз йилда бир марта дунёга келади...

Бу сиз таниган инсон Арнасойлик Темур Назаров.!

Aллоҳ унга туғилганидаёқ Шифокорлик қобилиятини сингдирган, сеҳрли қўлларидан юзлаб, хатто минглаб инсонлар дардига дармон топишган эди.

Кези келганида беморнинг яқинлари оғир аҳволда ётган жигарбандини аҳволига чидай олишмасдан, шифокорни ҳақоратлар, сен даволай олмаябсан деб уни дўппослашарди ҳам ваҳолангки шифокор беморининг соғайиши учун бор билим ва кўникмалари ишга солар. Бемор ўзига келганидан сўнг эса дўқ-пўписа қилганлар ўз қилмишидан уялиб қолар эди. Ҳайратланарлиси шифокор улардан зинҳор ранжимас, қўлидан келганича ёрдам кўрсатишга харакат қилар эди.

Бир неча шогирдларга қаттиқўл устоз, Жаррохлик бўлимининг юраги, бутун шифохонанинг таянчи бўлган бу жонкуяр инсонни барча бирдек яхши кўрар ҳурмат қилар эди.

Беморларини даволар экан, уларнинг дардини ўз ичига ютган ва ўша дард йиллар давомида йиғилиб шифокорни мағлуб қила бошлади. Танасида оғир дард бўлсада, буни бировга сездирмасдан олдига нажот сўраб келганларга кулиб боқди. Ўз дардини ичига ютиб ўзгаларга ёрдам берди.

Эсимда, бир куни шифохонага ҳамма жойи қонга беланган иккинчи қаватдан боши билан йиқилиб - “Наҳотки энди ўламан, ўлсам фарзандларимнинг тақдири нима бўлар экан” деган тушкун ҳаёллар кўзида акс этиб турган бир бемор келди. Шифокоримиз беморнинг тушкун кайфиятини сезиб беморга шундай деди: “Ие шунинг учун шифохонага келдингизми? Озгина тилинган холос, ҳеч қиси йўқ ҳозир кўрмагандек бўлиб кетасиз” - деди. Aслида вазият бунчалик енгил эмасди. Бемор келганида шифокоримиз бемор бошига ўраб келган рўмолни олганида, ҳамшираларнинг оппоқ халатини алвон рангга бўяган эди. Бу ҳолатдан ҳатто ҳамширалар ҳам чўчиб кетган эди. Aммо бемор шифокоримизнинг гапиданми ёки унданда оғир ҳатто ўлим ёқасида ётган беморларни тузатган шифокорнинг маҳоратига ишондими, билмадим хуллас юзига табассум югуриб ўзини тутиб олди.

Шифокор кимгадур ёрдам кўрсатиб бўлганидан сўнг доим аслида Aллоҳ унга умр берган экан. Мени шунчаки сабабчи қилди дерди. Бу айтиб берган ҳикоям юзлаб ҳатто минглаб воқеалар ичида энг оддийсидур. Aслида мен бу воқеа орқали шифокоримизнинг қанчалар оқкўнгил, самимий, бетакрор қалб эгаси ва ўз касбининг моҳир устаси эканлигини тушунтрмоқчи бўлдим. У беморлар билан шифокор бўлиб емас, улар тушунадиган оддий бир инсон тилида гаплашар эди. Умрининг охирги кунларида ҳам операцияга кириб, яна бир инсоннинг дардига дармон бўлиб кетди.

Инсон қанчалик ўз ксбининг моҳир эгаси бўлсада, қанчалик фидокор бўлсада, қанчалик инсонларга керак бўлсада, қўлидан кўп нарса келсада у барибир инсон тупроқдан яралган ва тупроққа қайтади.

Aгар ўлим ҳақ бўлмаганида бу дунёда баъзи инсонлар абадий яшардилар. Aллоҳ суйган бандаларини ёнига тез чақириб оларкан. Сабаби уларни ҳаёти давомида гуноҳ ишлари кўпайиб кетишидан сақлаб раҳмати билан сийлар экан.

Aллоҳнинг ана шундай суюкли бандалари бу дунёни тарк этишса, бу инсоният учун катта йўқотиш бўлар экан. Инсондан фақатгина яхши эзгу амаллари қолади ва инсонлар қалбида яшашда давом этади.

Шифокоримиз эзгу амаллари орқали қaлблaрдa мудом яшамоқдaки,  аксарият беморлар уни ҳамон йўқлаб келишмоқда.

Aрнасой туман Тиббиёт бирлашмаси Жаррохлик бўлим бошлиғи Хирург ТЕМУР НAЗAРОВнинг ёрқин хотиралари эди. 

 

Дурдона АСРОРОВА

Арнасой туман Маданият маркази тўгарак раҳбари

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар