Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Уй-жой кодексида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг манфаатлари ҳимоясига алоҳида эътибор қаратилмоқда

Уй-жой кодексида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг манфаатлари ҳимоясига алоҳида эътибор қаратилмоқда

08 июль 2021 йил
53
0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг бугун бўлиб ўтган йиғилишида кун тартибидаги қатор масалалар қаторида “Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда фракция аъзолари ва мутасадди ташкилотлар масъуллари иштирокида кўриб чиқилди.

Таклиф этилаётган ўзгартишларга кўра, турар жойларни нотурар жой тоифасига ўтказиш ёки нотурар жойларни турар жой тоифасига ўтказиш, боғдорчилик ва бошқа ер участкаларида жойлашган иморатларни уйлар деб тан олиш тартиби ва асослари, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида берилган ер участкаларида турар жой қуриш, ётоқхоналардан жой бериш асослари ва тартиби, ётоқхонадаги турар жойлардан фойдаланиш, ногиронлиги бўлган шахслар, кексалар, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун бериладиган махсус уйлар, жумладан, “Мурувват” ва “Саховат” интернат уйларининг, “Меҳрибонлик” уйларининг мақоми ва улардан турар жой бериш тартиби каби масалалар тартибга солиниши назарда тутилмоқда.

Шунингдек, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган давлат уй-жой сиёсатини белгилаш мақсадида уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларни ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш, ҳисобга олишни рад этиш асослари, турар жой масалалари бўйича комиссиялар фаолияти ҳамда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларни турар жой билан таъминлашга оид қоидалар билан тўлдирилмоқда.

Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларни турар жой билан таъминлашнинг давлат томонидан қўллаб-қувватлаш шакллари ва уларнинг мазмуни очиб берилмоқда. Жумладан, ипотека кредити бўйича давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар тўлаш, намунавий лойиҳалар бўйича уй-жойлар қуриш ва уларни сотиш, аҳолининг алоҳида тоифалари учун турар жойлар қуриш ва уларни сотиш, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жой билан таъминлаш, ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органлари ходимлари ва бошқа айрим тоифадаги давлат хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартибга солувчи алоҳида боблар киритилмоқда.

Депутатлар соҳага оид қонунчиликка киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар ва қонун лойиҳасини қўллаб-қувватладилар.

Кун тартибидаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳалари ҳам фракция аъзолари томонидан қизғин муҳокама қилинди.

Тадбирда кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар