Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг 2021 йил 29 июндаги VI-27-1-3-43-K/21-сонли қарори имзонланди

Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг 2021 йил 29 июндаги VI-27-1-3-43-K/21-сонли қарори имзонланди

01 июль 2021 йил
38
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5017-сонли “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг ижроси бўйича туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими раҳбари Б.Ғозиевнинг ҳисоботи тўғрисида.

 

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони коммунал соҳаларда туб бурилиш ясади.

      Мазкур Фармон билан Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда унинг таркибида, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ва Жиззах шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси ҳамда уларнинг туманлар (шаҳарлар)даги бўлимлари ташкил этилди.

      Туманда жами 77 та кўп квартирали уй-жойлар, 984 та хонадонлар мавжуд бўлиб, уларда 3 минг 460 дан зиёд ахоли истиқомад қилади. Ушбу уй-жойларга 6 та ХУЖМШ ташкил қилинган бўлиб, мазкур ХУЖМШларга  4 та банк филиаллари бириктирилган.     

      Ушбу 77 та  кўп хонадонли турар-жой биноларининг 1 таси ғиштли, 76 тасини  профнастил конструкцияси ташкил килади. 2017-2020 йил даврида тижорат банклари томонидан 7 млрд 619 млн.сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб, ушбу маблағлар ҳисобига тумандаги жами 67 та кўп қаватли уйлар мукаммал ва жорий таъмирдан чиқарилган.

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 апрелдаги ПҚ-2922-сонли қарорига асосан 2017 йилда тижорат банклар томонидан жами 618.5 млн. сўм имтиёзли кредитлар ажратилиб 12 та кўп квартирали уй-жойларнинг том қисми ва кириш йўлаклари жорий ва мукаммал таъмирланган.

     Туманда 2018 йил тасдиқланган инфратузилма дастурига асосан кўп квартирали уй-жойлар учун 18 та тандирхона, 18 та хожатхона ва 9 та болалар майдончалари қуриб фойдаланишга топширилиб, 10 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилиб, 500 м2 (тратуар) пиёдалар йўлакчаларини бетон қопламаси билан қоплаш ишлари бажарилган. 2019 йил “Илғор худуд” ва “Обод қишлоқ”  дастурлари доирасида  тижорат банклари томонидан жами 4 млрд 474 млн.сўм имтиёзли кредитлар ажратилиб 51 та кўп квартирали уй-жойларнинг том қисми, фасад қисми, кириш йўлаклари жорий ва мукаммал таъмирланиб, эски дераза ромлари замонавий акфа ромларига алмаштирилиб, кириш йўлакларига темир эшиклар ўрнатилган. 2019 йил тасдиқланган инфратузилма дастурига асосан тумандаги кўп квартирали уй-жойлар учун 18 та тандирхона, 18 та хожатхона ва 9 та болалар майдончалари қуриб фойдаланишга топширилиб, 2165 м2 (тратувар) пиёдалар йўлакчаларини бетон қопламаси билан қоплаш ишлари бажарилган.

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 апрелдаги ПҚ-2922-сонли қарорига асосан 2020 йилда хусусий уй-жой мулкдорларининг мажбурий бадал суммалари ҳисобидан 13 та кўп квартирали уй-жойлар жорий таъмирланган. 2020 йил тасдиқланган инфратузилма дастурига асосан туманда мавжуд кўп квартирали уй-жойлар учун 26 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилиб, 6539 м2 (тратувар) пиёдалар йўлакчаларини бетон қопламаси билан қоплаш ишлари бажарилган.

     Туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими раҳбарининг туманда уй-жой коммунал сохасида амалган оширилган ишларни тинглаб, муҳокама қилиб ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари туман Кенгаши

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5017-сонли “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг ижроси бўйича туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими раҳбари Б.Ғозиевнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман ҳокимининг ўринбосари Р.Бобоев ва туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Б.Ғозиевларга;

   -тумандаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи фуқароларнинг коммунал соҳалардаги мавжуд муаммоларини ўрганиб чиқиб бартараф этиш;

  -кўп-қавватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича зарурий чора-тадбирларни ишлаб чиқиб ижрога қаратсин.

  1. Халқ депутатлари туман Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал масалалар ва аҳолига хизматлар кўрсатиш доимий комиссияси (О.Амаков)га мазкур йўналишларда амалга оширилган ишлар бўйича комиссия йиғилишларида танқидий кўриб борсин.
  2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал масалалар ва аҳолига хизматлар кўрсатиш доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
  3. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.

 

         Туман Кенгаши раиси                                    Х.Алимарданов

aror-uy-zhoy-kommunal-blimi.pdf [287,31 Kb] (юклаб олинди: 1)

Онлайн: aror-uy-zhoy-kommunal-blimi.pdf

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар