Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Мадинабону Муродова қўшни давлатларда ўтказилган ҳалқаро танловлар ғолиби

Мадинабону Муродова қўшни давлатларда ўтказилган ҳалқаро танловлар ғолиби

06 июль 2021 йил
52
0

Жорий йил феврал-март ойларида Қозоғистонда Республикасида халқаро мусиқа ва рақс танловлар бўлиб ўтди. Мазкур танловда 10 дан ортиқ давлат ёшлари иштирок этишди.

Жумладан ушбу халқаро мусиқа ва рақс танловида Арнасойлик ёш иқтидор эгаси Мадинабону Муродова “хореография” йўналиши бўйича “Фарғона” рақси билан 1-ўринни қўлга киритиб диплом билан тақдирланди.

Шунингдек жорий йил апрел-май ойларида Қозоғистон Республикасида ўтказилган халқаро бадиий сўз танловининг “Адабиёт” йўналиши бўйича “Жиззах қизиман” номли шеъри билан иштирок этиб 2 даражали диплом ва медал соҳиби бўлди.

Арнасойлик Мадинабону Мурадова туманидаги 1-9-синфларни 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқиб, 2021 йил Жиззах шаҳар ихтисослашган санъат мактабининг АКТ йўналиши бўйича қизил диплом билан тамомлади.

Мадинабону болаликдан адабиёт ва санъатга меҳр қўйиб, ижод билан мунтазам шуғилланиб келмоқда. Дастлаб 2018 йил “Жаннатмакон ватанимни куйлайман”, 2019 йил “Томиримда қонимсан ватан”, 2020 йил “Юртим жамоли” каби 3 та шеърий тўпламлари чоп этилиб, оммага ҳовола қилиб келинмоқда.

Мадинабону каби қатор ёшларимиз ҳам адибларимиз сингари қалб амри билан ижод қилиб, бугун кунда ўз ижод намуналари билан қўшни давлатларда ўтказилаётган халқаро танловларда юқори ўринларни эгаллаб, Алишер Навоийнинг муносиб давомчиларига айланмоқда.

Уларнинг юраклари Ўзбекистоннинг ҳавоси, суви, тупроғи, оловидан нафас олади. Шу маънода, ўсиб келаётган адибларимиз миллат ўчоғига чўғ тортар оловсеварлардир. Бадиият боғининг ёш ниҳолларидир.

 

Рустам НУРМАТОВ

Арнасой туман ҳокимлиги матбуот котиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар