Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда 30 июнь - “Ёшлар куни” муносабати билан бир қатор ёшлар тақдирланди

Арнасойда 30 июнь - “Ёшлар куни” муносабати билан бир қатор ёшлар тақдирланди

02 июль 2021 йил
80
0

Бугун ёшларимиз ҳар бир соҳаларда дадил одимлаб бормоқдаки ўз олдига қўйган юксак маррраларни забт этмоқда. Шу боис давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга қаратилаётган эътибори туфайли навқирон авлодлар ҳал қилувчи куч бўлиб майдонга чиқаётганлиги барчамизга ғурур ифтихор бағишламоқда.

Қайд этиш лозим 30 июнъ - “Ёшлар куни” сифатида эълон қилиниши йигит-қизларимиз ҳаётида унутилмас воқеага айланди. Ушбу байрам муносабати билан Арнасой туманида ҳам «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида ўтказилган фестивали ўтказилди.

Фестивалда туман ҳокими Хуршид Алимарданов ёшларни табриклаб, ёшларнинг жўшқинлиги ва шижоати мамлакат тараққиётида беқиёс куч сифатида эътироф этиб ўтди.

Шундан сўнг, Арнасой тумани ҳокими, Хуршид Алимарданов ва сектор раҳбарлари «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида ўтказилган фестивалда ўзининг ижодий ва интеллектуал салоҳияти, танлаган касб йўналиши ва ижтимоий ҳаётда эришган муҳим натижалари билан турли соҳаларда юртимиз равнақига, унинг халқаро обрў-эътиборини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, тенгдошларига ўрнак ва намуна бўлиб келаётган фаол бир гуруҳ ёшлар рағбатлантириб, шунингдек тумандаги умумтаьлим мактабларида 11 йил давомида жамоат ишларида фаол қатнашиб, мактабни аьло баҳолар билан битирган 5 нафар ўқувчига “Олтин” ва 1 нафар ўқувчига “Кумуш” медаллар топширилди.

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар