Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Ижтимоий тармоқларда “YOG'OCH STALBANI ELEKTIR TOKI URISHIDAN QORQAMAN YOSH BOLANI JIZZAX ARNASOY” мазмундаги хабар расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда “YOG'OCH STALBANI ELEKTIR TOKI URISHIDAN QORQAMAN YOSH BOLANI JIZZAX ARNASOY” мазмундаги хабар расмий муносабат

22 июнь 2021 йил
95
0

Яқинда ижтимоий тармоқларда “YOG'OCH STALBANI ELEKTIR TOKI URISHIDAN QORQAMAN YOSH BOLANI JIZZAX ARNASOY” (орфография сақланди - таҳр.) номли мазмундаги хабар тарқалган эди.

Тарқатилган хабарда электр энергия билан таъминловчи кабелларни олиб ўтувчи бетон устунлари билан боғлик масала кўтарилган бўлса, ушбу масалага ойдинлик киритиш учун Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати ўрганиш ишларини олиб борди.

Аҳоли томонидан билдирилган иддаоларга аниқлик киритиш учун Арнасой тумани Гулбаҳор маҳалла фуқаролари йиғинидаги Мухтор Авезов кўчасидаги янги қурилаётган уйларга Арнасой туман ҳокими ўринбосари Раим Тўймуродов, Гулбаҳор маҳалла фуқаролари йиғини раиси Тошқиз Кўчарова, туман электр таъминоти корхонаси муҳандиси Зафар Норқулов ва туман ер мулк кадастр бўлими мутахассиси Музаффар Алматовлар билан биргалик борилди.

Ўрганиш жараёнида шу нарса аниқ бўлдики, Гулбаҳор маҳалла фуқаролари йиғинидаги Р.Мухаммадиев кўчаси 7-сонли умумтаълим мактаби ёнидаги очиқ майдонда бўш турган 3 дона бетон устунлар хақиқатдан ҳам  Арнасой туман ҳокими ўринбосари Раим Тўймурадов туман электр таъминоти корхонасидан сўраган ва пахта майдонларини томчилатиб суғоришда фойдаланиш учун олиб кетилган.

Худудда сув танқислиги туфайли пахта майдонларини томчилатиб суғориш ишлари жорий қилинган.

Шу боис Фарғона СИУдаги 9-бўлим дала шийпонидан 6,5 кмга узоқликда жойлашган 120 гектар пахта майдонини томчилатиб суғоришда фойдаланиш учун 91 дона бетон устунлар ўрнатилган.

Шунингдек, Гулбаҳор маҳалла фуқаролари йиғини Мухтор Авезов кўчасидаги янги қурилаётган ва қурилиши тугалланмай туриб кўчиб келган хонадон эгалари билан суҳбат олиб борилди.

Яқин икки йил давомида ушбу янги қурилган ва қурилиши тугалланмаган 21 та хонадонларга айрим оилалар кўчиб ўтганлиги ва хақиқатдан ҳам махсус электр энергия билан таъминловчи кабелларни олиб ўтувчи бетон устунлари, ички йўллар ва тоза ичимлик суви тўлиқ ишга тушмаганлигини аҳоли томонидан айтиб ўтилди.

Фуқаролар кадастр ҳужжати ва электр энергия билан таъминловчи кабелларни олиб ўтувчи бетон устунлари ўрнатиш юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларига мурожаат этмаганлигини маълум қилиб ўтишди.

Аҳоли тамонидан кадастр ҳужжатларини қандай қилиб тўғирлаш борасида масалаларга туман ер мулк кадастр бўлими мутахассиси Музаффар Алматов қонуний тушинчалар бериб ўтди.

Шунингдек Арнасой туман электр таъминоти корхонаси жорий йилнинг июл, август ойларида 8 дона электр энергияси учун бетон устунлар ўрнатилиб, 1400 метр очиқ ҳаво тармоқлари ўрнатилиши белгиланган.

Хулоса ўрнида айтиш жоиз, хар қандай иш фақат халқимизнинг фойдасига қилинаётганлиги, фақат олийжаноб халқимиз тўғри тушунишлари лозимлигини яна бир бор таъкидлаб қоламиз!

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар