Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Бўстон маҳалласида 6 нафар фуқароларга сув насослари берилди

Бўстон маҳалласида 6 нафар фуқароларга сув насослари берилди

09 июнь 2021 йил
72
0

Кейинги йилларда сув таъминоти оғир ҳудудлардаги томорқаларга сув етказиб бериш мақсадида суғориш қудуқларини қазиш, сус насослари ва уларни ишга тушириш учун Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан имтиёзли кредит ресурслари жалб этилиб субсидиялар берилмоқда. 

Жумладан, Арнасой тумани 4-сектор худуди бўлган Бўстон маҳалла фуқаролари йиғинида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишда оқар сувларининг етишмаслиги юзасидан худуддаги 6 нафар ёшлар ва аёллар дафтарида турган фуқароларга  электр токи орқали ишлатиладиган сув насослар берилди. 

Эндиликда ушбу фуқаролар ўз томорқасидан унумли фойдаланиб самарали ишларни амалга оширади. 

Боиси,  ушбу насослар орқали сувдан оқилона фойдаланиб, томорқа даромат манбаининг ошишига хизмат қилади. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар