Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Аёллар дафтарига кимлар киритилади

Аёллар дафтарига кимлар киритилади

09 июнь 2021 йил
97
0

Анасой тумани 3-сектор худуди Бобур маҳалла фуқаролари йиғинида  маҳалла раиси ўринбосари ва 3-сектор масъул ходимлари биргаликда хонадонбай ўрганиш ишлари олиб боришмоқда. 

Ўрганиш давомида “Аёллар дафтари”га  30 ёшдан ошган қуйидаги тоифадаги хотин-қизлар киритилиши юзасидан маълумотлар жамланмоқда.

  • ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар;
  • боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
  • ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар;
  • уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар;
  • нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жойи мавжуд бўлмаган хотин-қизлар;
  • қарамоғида бир ёки ундан ортиқ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёллар;
  • тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар (ўзи ва биргаликда яшовчи оила аъзолари оғир ижтимоий вазиятда бўлган, сурункали ёки оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган, ногиронлик гуруҳи белгиланмаган, етарли дамромад манбаига эга бўлмаганлар);
  • ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизлар;
  • психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар (тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган, ижтимоий муаммолари мавжуд хотин-қизлар).

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар