Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда ёшлар ўртасида “Бизнес марафон” ўтказилди

Арнасойда ёшлар ўртасида “Бизнес марафон” ўтказилди

03 июнь 2021 йил
71
0

Арнасой тумани Маданият бўлимида "Бизнес марафон" лойиҳаси бўлиб ўтди.

Дастлаб, мотивацион тренинглар, бизнес ва муваффақият сирлари юзасидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Аброр Атакулов тренинг ўтказди. Шунингдек ўтказилган Бизнес марафонда АТБ Халқ банки Арнасой туман филиали раҳбарининг ўринбосари Олим Нормаматов ҳамда “FANILY AXTIVITY” МЧЖ раҳбари Шоҳжаҳон Исмоиловлар соҳа қизиқувчиларга ўз тажрибалари асосида нутқ сўзлади.

Учрашувда ўз бизнесини бошлаш арафасида турган 100 нафарга яқин  йигит-қизларнинг иштирок этгани, юртимизда тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар сафи кенгайиб бораётганидан далолатдир.

Арнасойлик ёшлар учун лойиҳа келажакда янги марраларни забт этишларида туртки бўлишига ишонамиз.

 

Мизроб Ҳусанов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар