Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Юксак маънавиятли ёшларни тарбиялаш - ёшлар сиёсий маданиятини ривожлантириш омили сифатида

Юксак маънавиятли ёшларни тарбиялаш - ёшлар сиёсий маданиятини ривожлантириш омили сифатида

28 май 2021 йил
55
0
       

Жамият ҳаётининг демократиялашиши сиёсий маданиятнинг ривожида муҳим ва ҳал этувчи аҳамиятга эга. Бу, бир томондан, мамлакатимизда янги ҳаётни ва унга мос жамият пойдеворини барпо этиш билан боғлиқ бўлса, иккинчидан, миллий, маданий ва умуминсоний қадриятларга мос ҳақиқий сиёсий-ҳуқуқий маданиятни шаклланиши билан боғлиқ; учинчидан, бу эркин ёшлар маънавиятини шакллантириш масаласининг таркибий қисмини ташкил этади. Таъкидлаш жоизки, бу жараён юртимизда ўта мураккаб шароитда мустабид шўро тузуми барбод бўлган ва янги ижтимоий муносабатлар қарор топаётган кескин бир вазиятда юз беради.
      Фуқаролар ёки жамият сиёсий маданиятининг ривожланганлик даражасини кўрсатувчи қуйидаги омиллар мавжуд. Масалан, сиёсий маданияти ривожланган жамиятларда ёшлик бир давлатга мансубликни англаган, давлатга нисбатан содиқлик ҳамда ватанпарварлик ҳиссиёти юқори бўлган киши тушунилади. 
          Ёшларнинг сиёсий маданияти ривожланганлигини  ифода этувчи муҳим жиҳатлар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: 
-ёшларнинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини тушуниши ва уни амалиётда қўллаш кўникмаси;
-бошқа ёшларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳурмат қилиши;
-ёшларнинг ўз хатти-ҳаракати учун шахсий жавобгарлиги;
-давлат ва жамият олдида ўзининг ҳуқуқий ва ахлоқий масъулиятини англаши;
-ёшларнинг ўзаро тенглиги англаши ва амал қилиши;
-юксак маънавий-ахлоқий мезонларга асосланган ҳолда ижтимоий воқеликка нисбатан объектив ва танқидий ёндашуви;
-ҳокимият билан, бошқа ёшлар ва жамоат бирлашмалари билан ижобий мулоқот юрита олиш қобилияти;
бир мамлакат, жамият ва давлатга, шунингдек унга тегишли ҳуқуқий, маданий ва тил маконига мансубликда ифодаланган фуқаровий ўзликни англаш ва ҳоказолар.
      Ёшларнинг сиёсий маданияти ривожланганлигини фаоллик нуқтаи назаридан шартли равишда даражаларга ҳам ажратиш мумкин:
-ёшлар масъулиятли, онгли ва виждонли бўлса у дастлабки поғонада, яъни фуқаровий хусусиятларга эга бўлган шахслар қаторига киритиш мумкин;
-агар ёшларда атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан маълум бир муносабати шаклланган бўлса уни фуқаровий позициясига эга бўлган шахс сифатида эътироф этиш мумкин;
агар фуқарода ўз ҳақ-ҳуқуқлари ҳамда бурчи учун амалий ҳаракатни бажариш кўникмаси мавжуд бўлса уни фаол ёшлар сирасига киритиш мумкин.
      Сиёсий маданияти ривожланган ёшлар жамиятнинг бошқа нофаол аъзоларини ҳам ўз орқаларидан эргаштириши, сафарбар этиши ва йўналтириши мумкин. Сиёсий маданияти ривожланган ёшлар теварак атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан фаол муносабатда бўладилар ва ёшлик жамиятини шакллантириш ва ривожлантиришга хизмат қиладилар. Сиёсий маданияти ривожланган ёшлар жамият олдида маълум бир мақсаднинг шаклланишига ҳизмат қилади. Албатта жамиятда ёшлар сиёсий маданиятини ривожлантириш учун тегишли тарбиявий чора-тадбирлар, қулай ижтимоий муҳит муҳим аҳамиятга эга.
     Сиёсий маданияти ривожланган жамиятларда шахснинг сиёсий жиҳатдан комилликка эришишига кенг имкониятлар яратиб берилади. Сиёсий маданиятли ёшлар сиёсий жараёнлар ва ҳодисаларга қизиқиш билан қарайди, рўй бераётган воқеликни таҳлил қилиш қобилиятига эга бўлади. Айнан ана шундай қобилиятга эга бўлган ёшлар кези келганда ўз ватани тақдири учун амалий ҳаракат қилиш учун зарур бўлган қарорга келиш қобилиятига эга бўлади. Ватанпарварлик руҳига, масъулият, сиёсий маданият ва тараққий топган сиёсий онгга эга бўлган жамият аъзосини сиёсий маданияти ривожланган шахс сифатида эътироф этиш мумкин.
      Кўнгилли фаолият инсон учун ўз шахсий эҳтиёжлари билан жамият эҳтиёжларини уйғунлашган ҳолда ҳаётга татбиқ этиш учун ўзига хос имкониятдир. Бу эҳтиёж кишиларнинг ўз ахлоқий бурчларини англаш ҳамда инсоннинг баркамоллигидан далолат беради. Кўнгилли фаолият юритар экан инсон ахлоқий жиҳатдан такомиллашиб боради, мулоқот маданиятини ривожлантиради, ўзаро ҳамкорлик ва биродарлик ҳиссига, инсонпарварлик туйғусига эга бўлади. Кўнгиллилик фаолияти фаол ва ижодий характерга эга бўлиб, инсон ўз салоҳиятини намоён этиш имкониятига эга бўлади. Бу фаолият теварак атрофда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан фаол муносабатнинг шаклланишига, сиёсий воқеликка зийрак назар билан қарашга ёрдам беради.
        Айнан ёшвий фаолликнинг ўзи бир неча жиҳатлар билан ажралиб туради;
-фаол ёшлар гуруҳига мансуб кишилар асосан сиёсий ва иқтисодий тизим тўғрисида билим олишга тайёр бўлган кишилардан иборат;
-фаол ёшларда ўз ҳақ-ҳуқуқларини фаол амалга ошириш учун билим ва қобилият мавжуд фаол ёшларда ана шу билимларни жорий қилиш учун кўникмалар мавжуд бўлади.
      Ёшларнинг фаоллиги бугунги кунда давлат учун мисли кўрилмаган кўмакчига айланмоқда. Турли ижтимоий лойиҳаларга бирлашган ёшлар рўй бераётган, туғилаётган ва мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш, уларнинг ечимини топиш ва ҳукуматга таклиф этиш имкониятига эга. Турли нодавлат тузилмаларидаги етук мутахассислар бозор муносабатлари шароитида кутилмаганда рўй берадиган муаммолар, бозорнинг бетартиб жараёнларида юзага келадиган муаммоларни бартараф этишга ҳукуматга кўмакчилик қилмоқдалар.
     Ўзбекистоннинг мустақил давлат бўлиши инсоннинг сиёсий-ҳуқуқий маданият соҳаларини халқаро ҳуқуқий маданият ва маданият билан чамбарчас боғлади. Сиёсий-ҳуқуқий маданиятдаги янгича асослар демократик характери билан жамиятнинг маънавий янгиланишига бевосита таъсир кўрсатади. Олий ҳокимият давлатни бошқариш масалалари халифалик даврида ҳам жамоа раҳбарларининг, халқнинг хоҳиш-иродаси ҳисобга олинган ҳолда ҳал қилинган. Демократия ўзининг қадимий негизларига эга.
       Абу Наср Форобий «Фозил одамлар шаҳри» номли асарида, ўзига хос донишмандлар раҳбарлик қиладиган давлат ҳақида ёзади ва унда раҳбар кишининг ўн икки фазилатини санаб ўтади. Унинг фикрига кўра, раҳбар аввало, соғлом, ақл-заковатли, хушёр одам бўлиши, қалбида адолат туйғуси жўш уриб туриши, дўсту душманни, рост ва ёлғонни ажратадиган бўлиши керак. Унинг назарида, давлат ва жамият бир-бирига боғлиқ тушунча, жамият қанчалик ривожланган ҳамда унда оқил ва одил одамлар кўпайган бўлса, давлат ҳам шунчалик мустаҳкам бўлади. Давлатни фозил кишилар бошқариши лозим. Фозил кишилар кўпайган шаҳарларда осойишталик, фаровонлик ҳам бўлади, ўзаро келишув билан барча маслаларни ҳал қилиш имконияти туғилади.
      Амир Темур давридаги ва ундан кейинги давлатчилигида бир жиҳатни эсга олмоқ ибратли. Бу ҳам бўлса, қозиларнинг сайланиши. Маълумотсиз муфти, аълам, подшо томонидан тайинланган, аммо қозиларни тайинлашда ҳокимлар ва амирлар, уламолар эса кенгаш фикрини инобатга олганлар. Қози шариат ҳуқуқи билимдони бўлишдан ташқари ўз тақводорлиги, ҳалоллиги билан ном чиқарган одам бўлиши керак эди. Буларнинг ҳаммаси шарқда демократик бошқариш, ҳуқуқий маданиятнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб келгани, ўзини ўзи бошқаришнинг турли шакллари амал қилганини кўрсатади.
      Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, демократиянинг ҳамма мамлакатлар, барча қитъалар учун мутлоқ маъқул келадиган модели йўқ. Шарқ ва Ғарб демократияси ҳақида ҳам шу фикрни айтиш мумкин.

Эътиборхон Маллаева
ЖДПИ Сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD)
Фалсафа, тарбия ва ҳуқуқ таълими кафедраси доценти в/б



скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар