Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Миллий ғоя тарғиботи ва таьлим- тарбия узвийлиги

Миллий ғоя тарғиботи ва таьлим- тарбия узвийлиги

28 май 2021 йил
71
0

Мустақиллик туфайли Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти қурилмоқда. Таълим- тарбия тизими ҳам тубдан ислоҳ этилмоқда.

Таълимни тарбиядан, тарбияни эса таълимдан ажратиб бўлмайди- бу шарқона ҳаёт фалсафаси... келажагимиз пойдевори билим даргоҳларида яратилади, бошқача айтганда, халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши фарзандларимизнинг бугун қандай таълим ва тарбия олишига боғлиқ.    

         Дарҳақиқат, глобал ўзгаришлар даврида миллий ғоя тарғиботи ва  таълим-тарбияга эҳтиёж ортиб боради. Чунки ҳаёт ўзгариш суръатлари тезлашади. Бу бир томондан, турли халқлар ҳаёт соҳаларида имконият доирасида умумий жиҳатларни, қулайликларни яратиб берса, иккинчи томондан ахборот макони кенгаяди. Турли мақсад ва манфаатларга йўналтирилган ҳар хил ғоя, қарашлар, уни тарғибот қилиш технологиялари, ижтимоий онг ва тафаккурига таъсир кўрсатиш мақсадида “жозибадор”лигини оширган ҳолда самарадорликка эришиш учун ҳаракат қилади.

          Глобаллашув шароитида миллий ғоя негизларига тўғри келмайдиган “оммавий маданият” ва “ахборот ҳуружлари”, “маънавий таҳдид” кўринишидаги турли хил ёт ва зарарли ғояларнинг олдини олиш, айрим ёшларда миллий-маданий мерос ва қадриятларга нисбатан писандсизлик билан қараш кайфиятини уйғотишга уринишлар, “ёшларни ва ёши улуғларни бир-бирига қарши қўйиш”, зарарли ғоявий мафкуравий мақсадларнинг  олдини олишда миллий ғоя негизларига таянган ҳолда таълим-тарбиявий ишларни олиб бориш амалий аҳамиятга эга бўлади.

          Шунинг учун ҳам ҳозирги даврда миллий ғоя тарғиботида  таълим-тарбиянинг узвий алоқадорлигини ҳисобга олиш ва унга алоҳида эътибор қаратиш муҳим аҳамиятга эга бўлган долзарб масаладир. Бугун, мамлакатимизда  миллий ғоя Ўзбекистон жамияти мафкураси сифатида, унинг асосий тушунча ва тамойилларига асослангани ҳолда таълим-тарбия амалга оширилмоқда.

         Янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги Қонун, 2020 йил 23 сентиябр куни қабул қилинди, янгича дунёқараш, ғоя ва мафкуралар хилма-хиллигига асослангани шахснинг таълим даражаси ва салоҳиятини оширишга, мустақил фикрлайдиган, ижодий ёндошув маданиятига эга бўлган, янги авлод кадрларини тайёрлаш таълим-тарбия соҳасида муҳим ўрин тутади.

          Уни амалга ошириш, аввало, миллий ғоя негизларига таянишни тақозо этади. Бунда миллий-маънавий мерос ва қадриятлар ҳамда ҳозирги пайтда дунёда эришилаётган таълим соҳасидаги илғор ютуқларни билиш, ундан самарали фойдаланиш орқали, тегишли кўникма ва малакани эгаллаш масъулияти ва маданиятини янги авлод вакилларида қарор топиб бораётганлиги ўзининг самарасини бериши табиий.

           Улар, биринчидан, янги педагогик технологияларни таълим-тарбияга жорий этиш, унинг моддий-техник базасини янгилаш, модернизациялаш орқали амалга оширилмоқда;

            иккинчидан, компютер, ахборот технологиялари имкониятларидан кенг фойдаланилмоқда. Бу, интернет тизими, компютер, электрон доска, электрон дарсликлар яратиш ва ундан фойдаланиш имкониятини бермоқда. Инглиз тилини ўрганиш ва билишга давлат сиёсати даражасида аҳамият берила бошланди;

          учинчидан, таълим соҳасида амал қилиб келган эскича (анъанавий) усуллардан воз кечилди. Билимни баҳолашнинг тест тизимига ўтилди. Бу таълим соҳасида мавжуд бўлган айрим салбий ҳолатларнинг ҳам олдини олиш имкониятини бермоқда. Бу соҳада айрим эскича қараш ва ёшдошувлар сақланиб қолаётган бўлса-да, бу тизимнинг афзаллигини, таълим тизимини янада янгилашга хизмат қилаётганлигини таъкидлаш лозим;

           тўртинчидан, олий таълим тизимида кадрлар тайёрлашда икки босқичли тизимга ўтилганлиги,  олий малакали илмий педагогик кадрлар тайёрлашда бир босқичли тизими жорий этилиб, докторантура институтининг  амал қилиши меъёрлари ишлаб чиқилиб, ҳаётга тадбиқ этила бошланганлигини ҳам бу соҳада дунё мамлакатларининг  эришган ютуқлари, тажрибаларини ҳаётга жорий этиш билан боғлиқ. Бу таълим соҳасини янада модернизациялашга хизмат қилади.

           Миллий ғоя тарғиботи  ва таълим-тарбия тизимида айрим муаммолар мавжудлиги ҳисобга олиниши лозим. Булар, биринчидан, миллий ғоянинг асосий тушунча ва тамойилларини таълим тизимига самарали қўйиш, миллий ғоя, унинг ишонч ва эътиқодини чуқурроқ англаши орқали, уни ҳар бир ёшнинг ишонч-эътиқодига айланиб боришига эришиш билан боғлиқ. Чунки миллий ғоянинг негизларини таълим-тарбия тизимидан ажралган ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Аммо ҳамма ёшларда ҳам миллий-маданий мерос ва илм-фан ютуқларига, унинг сирларини билишга интилиш бир хилда юқори эмас;

           иккинчидан, таълимни тарбиядан айри ҳолда тушунишлар мавжуд. Бугун тарбия мамлакатимизнинг мустақил тараққиётини таъминлашдаги муҳим омил экани глобаллашув даврида турли мафкуралар кураши давом этаётган шароитда янада яққолроқ намоён бўлмоқда. Бу, тегишли таълим-тарбия муассасалари ва бошқа ижтимоий институтларнинг, миллий ғоя ва мафкура  илмий-амалий маркази, маънавият тарғибот маркази  фаолиятида миллий ғоя тарғиботи самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирларда янги замонавий технологияларни қўллашга, замон билан ҳамнафас бўлишга алоҳида аҳамият берилиши муҳим;

         учинчидан, миллий ғоя мақсадлари ва вазифаларини таълим- тарбиянинг муҳим ажралмас қисми эканлигини, унинг мустақил демократик тараққиётнинг, фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг муҳим шарти эканлигини таъкидлаш лозим.  

          Глобаллашув даврида таълим соҳасида дунё фан ютуқлари, технологиялардан фойдаланиш қанчалик зарур бўлса, тарбия соҳаси эса миллий-маданий қадриятларга таянган ҳолда олиб боришни тақозо этади.             Таълимда – дунёвийлик, тарбияда эса миллий маънавий қадриятларни ҳисобга олиш, ўзлигимизни янада бойиб, янгиланиб боришига хизмат қилади. Бу таълимда янги педагогик технологияларни қўллашда ҳам ҳисобга олиниши муҳим, деб ўйлаймиз.

           Шунингдек,  глобаллашув шароитида таълим-тарбия соҳасида айрим муаммолар мавжудлигини ҳам  ҳисобга олиш лозим. Жумладан,   глобаллашув туфайли замонавий интернет тармоқлари орқали турли хил сайтларда ёшларнинг ўзаро мулоқотидаги тарбияга зид бўлган носоғлом кўринишдаги муносабатларнинг шаклланаётганлиги тарбиянинг миллий маънавий негизларига тўғри келмайди.

             Ёшларнинг мустақил фикр ва дунёқарашга эга бўлишлари уларда  зарарли ва ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни ҳосил қилишда  ҳамда    ғояга қарши ғоя билан жавоб бера олиш маданиятининг  шаклланиб боришида   муҳим аҳамиятга эга бўлади.

    Хулоса қилиб айтганда, миллий ғоя тарғиботи  жараёни таълим-тарбия билан ўзаро муносабатда бўлади, бевосита  ёки билвосита таъсир кўрсатади.

   Иккинчидан, мамлакатимизда демократик жамият қуриш вазифаларини амалга ошришда таълим-тарбияни тубдан ислоҳ этиш ва уни модернизациялаштириш муҳим роль ўйнайди.

   Учинчидан, глобаллашув даврида ўқитувчининг педагогик жараёндаги асосий вазифалари ўзгаради. Унинг бошқарувчанлик фаолиятига янгича талаблар қўйилади. Бошқариш – бу йўналтириш, вазифа қўйиш, ўргатиш, ёрдам бериш ва қўллаб-қувватлашни ҳамда маслаҳат бериш, раҳбарлик қилиш, кузатиш, талаб қилиш, кўрсатма беришларни ўз ичига олади.  Миллий ғоя тарғиботи ва таълим-тарбияда донишманд ва мутафаккирларнинг фикрлари, халқимизнинг миллий маънавий қадриятларига таяниш муҳим аҳамияига эга.

   Тўртинчидан, таълим-тарбия жараёнидаги ўзгаришлар талаба ёшлар олдига ҳам муҳим вазифа қўяди. Улар излаш, керакли билимларни мустақил қидириб топиш, ахборот тўплаш ва уларни ишлата билишлари билан боғлиқ.

   Умуман олганда глобаллашув даврида миллий ғоя тарғиботи ва  таълим-тарбия узвийлиги жараёни замон қўяётган талабларга жавоб бериши, ундан орқада қолмаслиги муҳим аҳамиятга эга. Бу мамлакатимизда белгиланган ҳуқуқий  демократик давлат ва фуқаролик  жамияти  қуриш вазифаларини амалга оширишда ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Миллий ғоя тарғиботида таълим соҳасидаги ютуқлар тараққиётнинг калити бўлса, тарбия соҳасидаги ўзига хослик Ўзбекистоннинг  мустақил тараққиёт йўлидан ривожланишини кафолатлаб беради. 

Мансур Набиев

Жиззах давлат педагогика институти

Фалсафа, тарбия ва ҳуқуқ таълими

кафедраси ўқитувчиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар