Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » ХАЙР, ЖОНАЖОН МАКТАБИМ!

ХАЙР, ЖОНАЖОН МАКТАБИМ!

26 май 2021 йил
104
0

25 май умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун ҳаяжонли ва унутилмас кун саналади. Чунки шу санада мамлакатимизнинг барча таълим масканларида тантанали равишда сўнгги қўнғироқ тадбири ўтказилади.

Арнасой туманида 22 умумтаълим мактабида ўтказилган “Сўнги қўнғироқ” тантанали маросимда Арнасой туман ҳокимлиги, Миллий гвардия ва қўриқлаш бўлими, Бобур МФЙ ҳамда Ўзбекистон экалогия партияси туман кенгаши иштирок этишди.

Тадбирда давомида ўқув йилини аъло баҳолар билан тугаллаган, кўрик-танлов ва спорт мусобақаларида фаол қатнашган ўқувчилар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Устозлар эса 11-синф ўқувчиларини шодиёна кун билан табриклаб, уларга эзгу тилаклар билдиришди.

Шу куни сўнгги қўнғироқ тадбирлари туманимизда барча мактабларида тантанали суратда ўтказилди.  

Улуғбек ҚЎЧҚОРОВ

Ўзбекистон Экалогия партияси

Арнасой туман партия ташкилоти кенгаши раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар