Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Сўнги қўнғироқ тадбирида спортчи ёшлар тақдирланди

Сўнги қўнғироқ тадбирида спортчи ёшлар тақдирланди

26 май 2021 йил
110
0

Куни кеча 25 май умумтаълим мактабларида “Сўнги қўнғироқ” жаранги битирувчи ўқувчилар учун ҳаяжонли ва унутилмас кунга айланди.

Сана муносабати билан Чинобод МФЙдаги 12-сонли умумтаълим мактабида тантанали равишда сўнгги қўнғироқ тадбири ўтказилди.

12-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган “Сўнги қўнғироқ” тантанали маросимда ўқув йилини аъло баҳолар билан тугаллаган, кўрик-танлов ва спорт мусобақаларида фаол қатнашган ўқувчилар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Устозлар эса 11-синф ўқувчиларини шодиёна кун билан табриклаб, уларга эзгу тилаклар билдиришди.

– Бу йил мактабимизни 11-синфни 17 нафар ўқувчи битираяпти, – дейди таълим даргоҳининг ўқув тарбиявий ишлари бўйича директори Нигора Хасанова – Юзларида қувонч, кўзларида ёшлик шижоати балқиб турган бу ёшларнинг келажаги порлоқ эканлигига ишонаман.

Мазкур тадбирда Арнасой туман ҳокими ўринбосари Ғулом Абдурахимов, туман Прокурори, 2-сектор раҳбари Хайрулла Газиев, Арнасой туман Туризм ва спорт бўлими бошлиғи Темур Бегаев, Арнасой тумани Чинобод МФЙ раиси Ҳамидов Лутфилло ва 12-сонли умумтаълим мактаби директори Ойгул Шириновалар 2021 йил апрел ва май ойларида бўлиб ўтган чемпионатдаги спортчи совриндорларни тақдирлади.

Шу куни сўнгги қўнғироқ тадбирлари туманимизда барча мактабларида тантанали суратда ўтказилди.  

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар