Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Хорижий тилларни ўргатиш таълим тизими тараққиётида улкан пойдевор

Хорижий тилларни ўргатиш таълим тизими тараққиётида улкан пойдевор

24 май 2021 йил
110
0

Таълим тизимини модернизация қилиш талабалар билим олиши учун кенг имкониятлар яратиш, ўқув жараёнида талабалар билимни баҳолашнинг замонавий усулларини, шаффоф баҳолаш мезонларини амалиётга амалиётга жорий қилиш, профессор-ўқитувчилар усун кенг имкониятлар яратишни талаб қилади.

Бугунги  кунда  мамлакатимизда таълим тизимини ислоҳ қилишда жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ўқув жараёнининг ташкил этилишига, миллий кадрлаш тайёрлаш тизимга қўйилаётган талабларни халқаро страндартлардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштиришга эътибор қаратилмоқда. Бунда ривожланган давлатлар олий таълим муассасаларининг илғор тажрибалари асосида халқаро таълим стандартларини республикада жорий этиш орқали таълим сифатини ошириш, хорижий олий таълим муассасалари билан талабалар алмашинув дастурларини кенгайтириш ҳамда дипломларни ўзаро тан олишга босқичма-босқич ўтиш, замонавий таълим технологиялари асосида ўқув жараёнларини ташкил этиш орқали олий таълим тизимида рақобат муҳитини шакллантириш, талабага таълим дастурини мустақил шакллантиришда мустақиллигини ошириш ва улар билимларини баҳолашнинг шаффоф тизимини яратишдан  муҳим стратегик вазифалар сифатида қаралмоқда.

Мамлакатимизда 2016 йилнинг сўнгги чорагида Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланиши олий таълим тизимини модернизация қилишда янги даврни бошлаб берди. Қисқа давр ичида мамлакатимизда таълим тизимини модернизациялаш, таълим-тарбия тизимининг барча жабхаларида ислоҳотларини янада чуқурлаштиришга доир қатор ҳуқуқий асослар қабул қилинди. Улар ижтимоий-маънавий ҳаётга жадаллик билан жорий этила бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ 4947-сонли Фармони билан тасдиқлаган “2017-2021 йилларда Ўзбекистонини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегияси”да миллий кадрларнинг рақобатбардошлиги ва умумжаҳон амалиётига асосланган олий таълим миллий тизимининг сифати ошишига, Болонья жараёни иштирокчи-мамлакатлари дипломларини ўзаро тан олиш, ўқитувчи ва талабалар билан алмашув дастурларини амалга оширишга кўмаклашувчи 1999 йил 19 июндаги Болонья декларациясига қўшилиш масаласини кўриб чиқиш долзарб вазифалардан бири сифатида белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 8 октябрида “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонига асосан олий таълим жараёнларига рақамли технологиялар ва замонавий ўқитиш усулларини жорий этиш, ёшларни илмий фаолиятга кенг жорий қилиш, коррупцияга қарши курашиш, олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказиш, халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, олий таълимнинг илғор стандартларини жорий этиш, жумладан ўқув дастурларида назарий билим олишга йўналтирилган таълимдан амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим тизимига босқичма-босқич ўтиш, олий таълим мазмунини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ривожланишига муносиб ҳисса қўшадиган, меҳнат бозорида ўз ўрнини топа оладиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш, олий таълим муассасаларининг академик мустақиллигини таъминлаш муҳим вазифалардан бири сифатида белгиланган.

Олий таълим тизимида ҳалқаро тажрибанинг амалиётга жорий қилишин, миллий кадрлар тизимининг ҳалқаро меҳнат бозорида ўз ўрнига эга бўлиши ҳар тарафдан ёшларнинг ҳорижий тилларни пухта эгаллаши билан узвий боғлиқ саналади.

«Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастурига мувофиқ, хорижий тилларни ўргатишни таълим сиёсатининг устувор йўналиши сифатида ривожлантириш, ушбу йўналишда таълим сифатини тубдан ошириш, соҳага малакали педагогларни жалб этиш ҳамда аҳолининг хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш энг устувор вазифалардан бири сифатида белгиланди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 6 май куни чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши белгиланган вазифалар муҳим аҳамият касб этди. Ҳусусан мамлакатимизда хорижий тилларни ўрганишни янада кучайтириш, барча ҳудудларда хорижий тилларни ўргатиш бўйича кенг имкониятлар яратиш, хорий тилларни пухта эгаллаган, ҳалқаро сертификатларга эга бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг мазкур селектр йиғилишда белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5117-сонли Қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга асосан олий таълим тизимида ҳорижий тилларни ўрганишни янада кучайтириш бўйича бир қатор устувор вазифалар белгиланди:

2021/2022 ўқув йилида хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган олий таълим муассасаларига қабул параметрлари икки бараварга, давлат гранти асосида қабул кўрсаткичлари эса уч бараварга ошириш;

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, хорижий тилларни ўқитишга ихтисослашган олий таълим муассасалари битирувчилари томонидан давлат аттестация имтиҳонларини топшириш билан бир қаторда ушбу таълим муассасалари ҳисобидан миллий ёки унга тенглаштирилган бошқа етакчи халқаро баҳолаш тизимлари орқали уларнинг билимлари даражасини аниқлаш амалиёти йўлга қўйиш;

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига танловларда миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши тартиби жорий этилсин. Бунда, филология йўналишлари бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат, нофилологик йўналишлари бўйича эса В2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат талаб этилиши назарда тутиш.

Умуман олган мамлакат тараққиётининг асосий бу таълим тизими тараққиёти билан узвий боғлиқ саналади. Олий таълим тизимда хорижий тилларни ўрганишни кенг тарғиб қилиш орқали хорижий тажрибанинг, халқаро таълим тизими страндарларининг миллий таълим тизимига жорий этилишига эришиш, миллий кадрлар тизимининг халқаро меҳнат бозорида рақобатбордошлигини таъминлаш ҳамда Республика олий таълим муассасаларининг халқаро рейтинг индикаторларига муносиб ўринга эга бўлишига эришиш мумкин ҳисобланади.

Акбар Абдурахмонов,

Жиззах давлат педагогика институти ўқитувчиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар