Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда маънавий - маърифий ва оммавий спорт тадбирлари юқори савияда ўтказилди

Арнасойда маънавий - маърифий ва оммавий спорт тадбирлари юқори савияда ўтказилди

24 май 2021 йил
190
0

Фуқаролар йиғинларида аҳоли, уюшмаган ёшлар ўртасида маънавий - маърифий ва оммавий спорт тадбирларни юқори савияда ўтказиш борасида маҳаллаларда самарали ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Арнасой тумани 2-сектор худудидаги Янгибўстон маҳалла фуқаролари йиғинида ташкил этилган маънавий - маърифий ва оммавий спорт тадбирлари бўлиб ўтди.

 

Дастлаб “Соғлом ҳаёт учун беш минг қадам” шиори остида юриш марафонида Жиззах вилоят нуронийлар кенгаши, туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш туман бўлими, тумандаги маҳалла раис ва ўринбосарлари, Янгибўстон маҳалла аҳолиси ҳамда ёшлар иштирок этди.

Ҳар ким ўз саломатлиги учун ҳеч бўлмаганда кунига 5 минг қадам пиёда юриши, ёшу-кексалар учун соғлом ҳаёт тарзини ўташи ва жисмоний фаоллик кўрсатаётганлиги шубҳасиздир.

Тадбирда Арнасой тумани ИИБ ва Арнасой туман Қўриқлаш бўлими ходимлари жамоат хавфсизлигини таъминлашда яқиндан кўмак берди.  

Ёшларни спорт-соғломлаштириш тадбирларига кенг жалб қилиш, улар ўртасида жисмоний маданиятни ривожлантириш мақсадида маҳалладаги 2-сонли умумтаълим мактабида спортнинг футбол, стол тенниси, шахмат, каратеэ ва кураш турлари бўйича ёшлар ўзаро беллашдилар.

Спортнинг каратэ тури бўйича Ўзбекистон чемпионлари бўлган маҳалладаги 20 нафардан ортиқ ёшлар ўзларининг жанг санъатини кўрсатишди. Тадбир давомида жорий йилнинг 15-16 май кунлари Тошкент шаҳридаги ЖАР спорт саройида спортнинг “Фудокан каратэ-до” тури бўйича Ўзбекистон чемпионатида фахрли ўринларни эгаллаган ёш спортчилар туман ҳокими томонидан муносиб тақдирланди. 

Ёшлар ўртасида ўтказилган спортнинг кураш тури ўсиб келаётган ёшларни жисмонан чиқтириш, спортга кенг жалб қилиш борасида маҳаллаларда ўтказилиб келинаётганлиги боис бу каби спорт тури бугун Янгибўстон маҳалласида ҳам ташкил этилди. Унда белбоғли кураш бўйича бир қатор ўқувчи ёшлар ўз вазн тоифаларида ўзаро беллашди. 

Спортнинг ақл машқи дея аталган шахмат бўйича маҳалла нуронийлари ҳам иштирок этишди. Жумладан шахмат бўйича тумандаги маҳалла фаоларидан ташқари вилоятнинг бир қанча туманларидан келган нуронийлар кенгаши аъзолари ҳам фаол иштирок этишди.  

Спорт ҳар қандай инсонни жисмонан ва маънан етукликка чорлаб, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилади. Ёшларга ибрат бўлган кексалар қатори туман ҳокими Хуршид Алимарданов ҳам спортнинг стол тенниси бўйича уюшмаган ёшлар билан бахс олиб борди.

Спорт билан ҳамнафас бўлган ёшларнинг шижоати ва куч ғайрати ортида ватанга, юртга бўлган муҳаббатини кўрган нуронийлар кўзларидаги қувонч ҳисси янада жўшиб кетганлигидан олқишлар садоси орқали иззат-икром кўрсатишди.

Айниқса бутун дунда кенг тарқалган спортнинг футбол тури бўйича ўртоқлик учрашувлари йиғилганларда ўзгача таъсурот қолдирди. Ўтказилган футбол мусобоқасида маҳаротли ва иқтидорли ёшларнинг борлиги ушбу ўйинда аниқланди. Миллионлар ўйини бўлган футболни жойларда самарали ташкил қилиш, футбол ривожида мукаммал тизим ўрнатиш муҳим аҳамият касб этади.

Болалар футболини тизимли ривожлантириш вазифаси устувор  белгиланган бўлиб, унга энди ҳар қачонгидан кўра эътибор юқори бўлаётганлигини ўтказилаётган мусобоқалар бунга асос бўлади. Шундан сўнг нуронийлар 2-сонли мактаб ўқувчилари билан учрашув ўтазди. У ерда ёшларнинг ижод намуналари билан яқиндан танишди ва келажакдаги қизиқишлари билан суҳбатлашди. Мактаб кутубхонасида ҳам бўлиб Китоб энг олис йўлларда инсонга нур сочиб турувчи сеҳрли чироқдир” мавзусида ижодий учрашув ўтказишди. Учрашув чоғида ижодкор ёшлар ўз ижод намуналари ва буюк ёзувчи ва шоирларнинг асарларини ўқиб эшиттирди. 

Туман ҳокими Хуршид Алимарданов ва Жиззах вилоят нуронийлар кенгаши раиси Норқул Нушаров, туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими, кексалар ва фахрийлар бўйича ўринбосари Исоқ Авалбоев ҳамда бир қатор нуронийлар – маърифатнинг мангу нури, абадул-абад ёшлар қалбини мунаввар айлаб, буюк аждодларга муносиб бўлиши йўлида омадлар тилади. 

Ҳар бир нуроний – беш нафар ёшга мураббий” тамойили Янгибўстон маҳаласида яшовчи Мафтуна Юсупова, Дилшод Холбековлар хонадонида бўлиб, намунали ёшларнинг меҳнат фаолияти билан танишди. Хонадонида полиз экинларини экиб парвариш қилаётган ва ўз томорқасидан самарали фойдаланаётган ёшларга бириктирилган нуронийлар қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик соҳаларига оид тавсияларини беришди.

Ҳозирда Янгибўстон маҳаласида 7 нафар нуронийлар 17 нафар ёшларга мураббийлик қилиб келишмоқда.

Бу каби жамоатчилик орқали фаолият олиб бораётган нуронийлар ёшларни тўғри йўлга бошлаш, бўш вақтларини фойдали ишлар билан шуғилланишлари учун замин яратиш ҳамда уларни тадбиркорликка кенг жал қилиш мақсад қилиб олинган.

Тадбир доирасида Арнасой туман Қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида ташкил этилган тумандаги 5-сонли Мусиқа санъат мактабининг миллий ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаси намойиш қилинди. Кўргазма аввалида иқтидорли болаларининг расмлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Халқ амалий санъатининг зардўзлик ва каштачилик анъаналарини ривожлантириш, уларнинг ноёб намуналарини тарғиб этиш борасида қўли гул чевар қизлар томонидан амалий ишлари йиғилганларда ўзгача таассурот қолдирди. 

Миллий маданиятимизни акс эттирувчи кўргазмалардан асосий мақсад ҳам туманимизда зардўзлик, каштачилик ва халқ амалий-безак санъати турлари ривожлантириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш, ёшларга ўргатиш, янги иш ўринлари яратишдан иборат эканлиги қайд этилди. 

Шу билан бирга туман Ахборот кутубхона маркази томонидан ёшларни китоб ўқишга жал қилиш борасида китоблар ярмаркаси ҳам ташкил қилинди.

Шундан сўнг маҳала марказидаги “Болалар боғида” “Ҳар бир нуроний – беш нафар ёшга мураббий” тамойили асосида семинар бўлиб ўтди.

Ўтказилган семинарда “Ҳар бир нуроний – беш нафар ёшга мураббий” тамойилига асосан маҳалладаги тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож, уюшмаган ва ишсиз ёшлар, уларнинг ота-оналари ҳамда ёшларга бириктирилган нуронийлар ёшларнинг муаммо ва таклифларидан келиб чиқиб бандлигини таъминлаш чораларини кўриш масалалари қайд этилди.  

Жиззах вилоят нуронийлар кенгаши раиси Норқул Нушаров, 2-сектор раҳбари ХАйрилла Газиев, туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими, кексалар ва фахрийлар бўйича ўринбосари Исоқ Авалбоевлар мавзу доирасидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратди.

Шунингдек 2021 йил март ойидан бошлаб худудларда “Ҳар бир Нуроний –беш нафар ёшга мураббий” тамойили асосида 5 нафар тарбияси оғир маънавий кўмакка муҳтож уюшмаган ишсиз ёшларга 1 нафар нуроний бўлса, туман бўйича 149 нафар ёшларга 52 нафар нуронийлар, 21 та умумтаълим мактабларидаги ўқувчиларга эса 63 нафар нуроний кексалар бириктирилди. 

Тадбир сўнгида туман маданият ходимлари томонидан концерт дастури уюштирилди. Унда туманимизни таниқли хонандалари ва Ниҳол мукофоти савриндорлари томонидан куй-қўшиқлар орқали йиғилганлар қалбига кўтаринки руҳ бахшида этиб, барчани рақсга чорлади. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар