Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойлик ёшлар спорт соҳасида яна тўртта олтин медални қўлга киритди

Арнасойлик ёшлар спорт соҳасида яна тўртта олтин медални қўлга киритди

24 май 2021 йил
145
0

Бугун юртимизда ёшларни спортга жалб қилиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 22-май куни Тошкент шаҳрида Тошкент вилояти туманлари аро ўтказилган спортнинг фудокан каратэ-до тури бўйича БЎСМ очиқ биринчилиги бўлиб ўтди. Ўтказилган ушбу мусобоқада барча туманлардан келган 200 нафардан ортиқ спортчи ёшлар иштирок этишди.

Мазкур мусобоқада Арнасой туман БЎСМ спортчилари яъни Чинободлик маҳалла ёшлари ҳам муносиб қатнашиб фахрли ўринларни қўлга киритишди. Жумладан 8-9 ëшлар ўртасида -30 кг вазн тоифасида Лочин Лутфуллаев, 10-11 ëшлар ўртасида +40 кг вазн тоифасида Бехруз Сафаров, 12-13 ëшлар ўртасида +45 кг вазн тоифасида Шомурод Абдиметов, 14-15 ëшлар ўртасида -50 кг вазн тоифасида Шахруз Нурмановлар якка кумитэ бахсларида 1-ўринларни эгаллаб Ўзбекистон Чемпиони бўлишди ва олтин медални кўлга киритишди.

Эслатиб ўтамиз ушбу спортчилар жорий йилнинг 15-16 май кунлари Ьошкент шаҳридагм Жар спорт саройида спортнинг "Фудокан каратэ-до" тури бўйича Ўзбекистон чемпионатида 2 нафар Арнасойлик ёшларимиз 1 ўринларни олиб қайтишган эди. Ўтказилаётган бу каби спорт мусобоқалари ёшларни жисмонан чиниқтиришга хизмат қилиб, келажакда Жаҳон чемпионатларида биринчи ўринлар олиб юртимиз шарафини химоя қилишга муҳим омил бўлади.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар