Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг йигирма олтинчи сессия ўтказилиши белгиланди

Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг йигирма олтинчи сессия ўтказилиши белгиланди

17 май 2021 йил
205
0

 

Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг навбатдаги йигирма олтинчи сессияси 2021 йилнинг 19 май куни соат 10:00 да туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида ўтказилиши режалаштирилди.

Сессияда кун тартибида

- Фермер хўжаликларининг ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлиги бўйича туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Р.Тўймуродовнинг ахборотини эшитиш.

- Ёшлар муаммоларининг ҳал этилишига кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари Ғ.Абдурахимовнинг ҳисоботини эшитиш.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6096-сонли Фармони ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ҳокими ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи И.Алимқуловнинг ҳисоботини эшитиш.

- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги “Маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида”ги КҚ-213-IV-сонли Қарори тўғрисида.

- туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил 1-чорак даромадлар режасининг ошириб  бажарилган қисмининг сарфланиши тўғрисида.

- туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасини баҳолаш рейтинг кўрсаткичлари ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ижроси тўғрисида.

- туман ҳокимининг “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан фуқароларга маблағ ажратиш ҳақидаги фармойишларини тасдиқлаш тўғрисида.

- “Саховат”, “Ёшлар” ва “Аёллар” дафтарига киритилган ва бугунги кунда даромад манбаи яратилган фуқароларни рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги каби кун тартибидаги 8 та масалалар депутатлар иштирокида кўриб чиқилади.


Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар