Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Янгибўстонда мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

Янгибўстонда мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

09 май 2021 йил
204
0

Мамлакатимизда мактабгача таълим тизимига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мактабгача таълим муассасаларининг сони йилдан-йилга ошиб бораётгани ҳам бунинг ёрқин далилидир.

      Арнасой туман Янгибўстон МФЙ худудида болажонлар учун барча қулайликларга эга бўлган мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Қувонарлиси эндиликда худудда яна 60 нафар кичикинтойларга сифатли таълим тарбия бериш имконияти яратилди.

     Янгибўстон МФЙ худудидаги Давлат мактабгача таълим ташкилоти 1977 йил қурилган бўлиб, 2013 йилдан буён фаолият юритилмаган, аҳоли турар жойига айланиб колган эди. Ушбу мактабгача ташкилоти ўтган 2020 йилнинг ноябрь ойидан капитал таьмирлаш ишлари 2 та бинода бошланди. "Elegant builder" МЧЖ қурувчилари томонидан салкам етти юз ўн миллион сўмлик маблағ эвазига қурилиш таьмирлаш ишлари олиб борилди.

     Бугунги кунга келиб барча кулайликларга эга замонавий кўркам иккита бино кад ростлади. Натижада 2 та гуруҳ фаолият бошлаб иш ўринлари билан таьминланди.

     Ташкилотнинг очилишида Арнасой туман хокими ўринбосари Ғулом Абдурахимов, 2-сектор котиби Музаффар Камолов, Туман мактабгача таьлим булими мудири в.в.б. Бобур Нарзуллаев, Янгибўстон маҳалла раиси Эрмамат Ражабов ҳамда бир катор масьул рахбарлар иштирок этди.

     Тадбирда сўзга чиққан меҳмонлар маҳаллий ахолини хамда мактабгача таьлим ташкилоти ходимларини табриклади ва уларга мактабгача ёшдаги болаларга таьлим тарбия беришда улкан зафарлар тилади. 

Соҳиба АНВАРОВА

Арнасой туман 9-сонли “Шодлик”

мактабгача таълим ташкилоти мудираси

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар