Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасида матбуот анжумани ўтказилди

Арнасойда ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасида матбуот анжумани ўтказилди

03 май 2021 йил
67
0

Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасида 2021 йил 1-чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида матбуот анжумани ўтказилди.

Мазкур матбуот анжуманида соха хисоботи билан қизиққан ёшлар, жойлардаги ОАВ вакиллари ҳамда болерлар иштирок этди.

Ўтказилган матбуот анжуманида Ёшлар ишлари Агентлиги туман бўлими раҳбари Беҳзод Султонов туманда ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича амалага оширилган ишлар, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан Арнасой туманида жами ёшлар сони 21123 нафарни ташкил қилиб, шундан 0-6 ёшдагилар 5624 нафарни, 7-17 ёшдагилар 7185 нафарни, 18-30 ёшдагилар 8314 нафарни ташкил қилади шундан 1010 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган.

Туман ҳокимлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, сектор раҳбарлари ҳамкорликда Арнасой туманида 2021 йил 1-чораги давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича барча махаллаларда жами 50 та банддан иборат дастур тасдиқланди ва ижрога қаратилди.

Бугунги кун ҳолатига 31 та (62 %) банднинг ижроси таъминланган бўлса, 16 та (32%) банд ижро ҳолатида.

 2021 йил I чорак давомида 682 нафар ёшлар бандлиги таъминланиши режалаштирилган бўлиб, I чорак ҳисобига 992 нафар ёшлар бандлиги таъминланган ва чораклик режа 145 % га бажарилган. Шундан 83 нафар ёшлар доимий ва жамоат ишларига жойлаштирилган, 614 нафар ёшларга ер майдонлари ажратилган.

Туман бўйича жами 644 та тўгараклар фаолият юритади уларга 9 140 нафар ёшлар жалб қилинган.

Ўтказилган ҳатлов натижаларига асосан Арнасой вилояти бўйича жами 1010 нафар 18-30 ёшгача бўлган ёшлар “Ёшлар дафтарига киритилган. Уларнинг 73 нафарини қисқа муддатли ўқув курсларида ўқитиш, 746 нафарини иш билан таъминлаш, 86 нафарини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, имтиёзли кредитлар ажратиш ҳамда 105 нафарини турли ижтимоий, ҳуқуқий масалалар юзасидан муаммоларини ҳал қилиш бўйича манзилли режа тасдиқланган.

Арнасой туманида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда, ёшларни ҳар томонлама қўллаб қувватлашда ва ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, фуқаролик позициясини кучайтириш тизими доирасида бир қанча лойиҳалар амалга оширилди. Жорий йилнинг иккинчи чораги давомида 69 нафар ёшларни доимий ва жамоат ишларига жойлаштириш, 45 нафар ёшларнинг тадбиркорлик фаолияти учун кредит ажратиш, 102 нафар ёшларга ер майдони ажратиш, 19 нафар ёшларга субсидия ажратиш, 78 нафар ёшларни "1+1" дастури асосида тадбиркор ва ҳунармандларга бириктириш, 194 нафар ёшларни тўгаракларга жалб қилиш каби вазифалар режалаштирилган.

Савол-жавоблар, таклиф ва мулоҳазаларга бой бўлган матбуот анжуманида туманда ёшлар билан ишлаш самарадорлиги бўйича маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш бўйича тайинланган инспекторларнинг сохага оид таклифлари тингланди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар