Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туман ҳокими туманидаги ишга туширилиши режалаштирилган янги лойиҳалар билан танишди

Арнасой туман ҳокими туманидаги ишга туширилиши режалаштирилган янги лойиҳалар билан танишди

03 май 2021 йил
406
0

Арнасой туман ҳокими 1-сектор раҳбари Хуршид Алимарданов Зарафшон ва Янгибўстон маҳалларидаги инвестиция лойиҳаси доирасида барпо этилаётган объектлар иш жараёни билан яқиндан танишди.

Дастлаб, Янгибўстон МФЙ худудидаги "TOJMAHAL 999" оилавий  кичик корхонаси томонидан тўйхона, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш ҳамда савдо дўконида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.

Ўрганиш жараёнида “Тожмахал 999” оилавий кичик корхонаси рахбари Халилов Халилбой мавжуд барпо этилаётган объектларнинг жами инвестиция миқдори 2000,0 млн. сўм бўлиб, 2022 йилнинг июл ойида ишга туширилиб, 20 та иш ўрин яратилишини қайд этиб ўтди. Ташриф давомида худуддаги туман қишлоқ хўжалиги химиясига қарашли ошхона биносида ҳам бўлиб олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди.

Шунингдек Зарафшон маҳалла фуқаролари йиғинида ҳам "Ergasheva Komunaxon" МЧЖга тегишли тўйхона, умумий овқатланиш ва маиший хизмат биноларида қурилиш ишлари белгиланган муддат ичи ишга тушириши борасида кўрсатмалар тегишли бериб ўтилди. Ушбу худуддаги яна бир “Нон ифори” хусусий фирмасига тегишли бўлган Супермаркет биноси ва “Булифиш океан” МЧЖга тегишли бўлган Транспорт гаражи биносини ҳам кўздан кечирди.

Ўрганишлар давомида қурилиш объектларини қуришда сифатли қурилиш материалларидан фойдаланиш ва қурилиш ишларини ўз вақтида якунига етказиш бўйича мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар