Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Қонунчилик ҳужжатларини бажармасликка ёки бузишга омма олдида даъват қилиш учун қандай жавобгарлик мавжуд

Қонунчилик ҳужжатларини бажармасликка ёки бузишга омма олдида даъват қилиш учун қандай жавобгарлик мавжуд

27 апрель 2021 йил
81
0

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан (ЎРҚ–679-сон, 30.03.2021й.) Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 2011-моддаси билан тўлдирилди ва қонунчилик ҳужжатларини бажармасликка ёки бузишга омма олдида даъват қилиш учун жавобгарлик белгиланди.

Унга кўра энди Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари талабларини жамоат тартибига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бажармасликка ёки бузишга, шу жумладан оммавий ахборот воситаларидан, телекоммуникация тармоқларидан, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда омма олдида даъват қилиш, базавий ҳисоблаш миқдорининг олтмиш бараваридан саксон бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Жинояткодексининг 158-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг Президентига тажовуз қилиш)га ўзгартириш киритилиб, ушбу модданинг учинчи қисми «воситаларидан» деган сўздан кейин «телекоммуникация тармоқларидан ёки Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан» деган сўзлар билан тўлдирилди.

Шу билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-моддаси қуйидаги мазмундаги биринчи ва иккинчи қисмлар билан тўлдирилди: Оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилиш, базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди. (Илгари Президентни омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш, шунингдек, мазкур жиноятни матбуот ёки бошқа ОАВдан фойдаланган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик мавжуд  эди).

Ўша ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, оммавий ахборот воситаларидан, телекоммуникациялар тармоқларидан, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.

 

А.Тўйчиев

Дўстлик туманлараро

иқтисодий суди раиси

                                          О.Эргашев

Дўстлик туманлараро

 иқтисодий суди судьяси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар